• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиядаги колонияда жазо ўтаётган ўзбекистонликлар «Вагнер» гуруҳи таркибида Украинадаги урушга жўнатилган — «Новая газета»

    «Новая газета. Европа» нашри Россия таркибига кирувчи Мордовия республикасидаги 17-сонли ахлоқ тузатиш колониясидан сентябрь ойи охирида «Вагнер» ёлланма жангчилари таркибида Украинадаги жанговар зонага жўнатилган маҳбусларининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди. Ушбу муассасадан жами юздан ортиқ киши фронтга кетган — уларнинг ярми Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Сербия ва Миср, шунингдек, Украина фуқароларидир.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Мордовиядаги колониядан урушга жалб қилинган деярли барча чет элликлар гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, қаттиқ режимда 7 йилдан 16 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Масалан, Ўзбекистоннинг икки фуқароси — тошкентлик Бахтиёр Қувандиқов ва қорақалпоғистонлик Қуралбек Қўчқоров Москва ва Москва вилоятида героин билан қўлга тушган эди. Қўчқоров колонияда олти ойдан камроқ вақт ўтказган — Люберцкий шаҳар суди унинг устидан 15 март куни ҳукм эълон қилганди. Шунингдек, март ойида яна бир ўзбекистонлик Исломбек Соборовга ҳукм ўқилган, кейинчалик у ҳам «Вагнер» томонидан урушга ёлланган.

    Нашр маълумотларига кўра, гиёҳванд моддалар моддаси бўйича айбланган яна икки нафар Ўзбекистон фуқаролари Азамат Зулунов ва Сордор Зокиров ҳам урушга жўнатилган. Улар 2021 йил бошида судланган эди. Шунингдек, героин сотишда айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган Насимхон Мовлонов ва Подмосковдаги Егоревск суди томонидан 7 йилга озодликдан маҳрум этилган Сарваржон Мамазиязод «Вагнер» таркибига жалб қилинган.

    Умуман олганда, «Новая газета. Европа» хусусий ҳарбий компанияга ёлланган қирқдан ортиқ хорижий фуқароларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.

    Мордовиядаги колония воқеаларидан хабардор икки манбанинг айтишича, маҳбуслар жанговар ҳаракатларда қатнашишга мажбурланмаган, аммо «кўпчилик хорижликлар Украинада нима бўлаётганини яхши тушунмайди ва уруш ҳақида маълумотга эга эмас».

    Аввалроқ туркманистонлик мухолифатчи сиёсатчи Мурод Қурбонов маҳаллий фаолларга таяниб, Туркманистонда юзлаб маҳбуслар Украинадаги урушга юборилганини маълум қилганди. Унинг айтишича, Туркманистонда камида 500 нафар рус тилида сўзлашувчи маҳбусларни йиғиб, Москвага юборишган, сўнг улар «Вагнер» гуруҳи таркибида Украинадаги урушга жўнатилган.

    Маҳбусларга, гўёки, Россия паспортлари берилган, улар ўн кун давомида ҳарбий тайёргарликдан ўтказилган, шундан кейин уларнинг ҳаммаси фронтга жўнатилган. Шартнома бўйича жанг қилиш эвазига судланганликни олиб ташлашни ва 1000 доллар тўлашни ваъда қилишмоқда.

    ОАВларда июль бошида «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси Россия колонияларидаги маҳбусларни ёллаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Компания вакиллари мамлакатнинг 13 та минтақасидаги 21 та колонияда боргани хабар қилинган.

    Россияда меҳнат муҳожирлари урушга юборилмоқдами?

    Аввалроқ россиялик журналист ва телебошловчи Олга Романова МДҲ мамлакатлари фуқаролари Россия томонидан урушга жўнатилаётганини маълум қилганди.

    Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлар ихтиёрий ҳарбий хизмат ҳақида шартномалар тузишга мажбурланаётгани ҳақида ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик ҳам айтиб ўтди.

    Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни Россия Давлат думаси янги қонун қабул қилди, унга мувофиқ, армияда бор-йўғи бир йил хизмат қилганлар ушбу мамлакат фуқаролигини қўлга киритиши мумкин бўлади.

    Шундан кейин Ўзбекистон Бош прокуратураси хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, уларни чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиш жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирди.

    Шунингдек, Россиядаги ҳарбий хизматга чет эл фуқаролари, шу жумладан, Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирлари мажбурий чақирилиши ҳақидаги миш-мишлар рад этилди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, интернетда тарқалган бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

    Вагнер гуруҳи ўзи қандай гуруҳ?

    Вагнер гуруҳи биринчи марта Украинада 2014 йилда пайдо бўлган ва Россиянинг Қримни эгаллаб олишида муҳим рол ўйнаган эди.

    Унга maxсус топшириқли бўлинма собиқ жангчиси Дмитрий Валеревич Уткин асос солган деб ҳисобланади, у гуруҳга Гитлернинг севимли композитори Ричард Вагнернинг номини берган.

    Кўплаб Ғарб ОАВлари «Вагнер» гуруҳи тўғридан-тўғри Владимир Путинга бўйсунишини ёзади. Унинг ёлланма жангчилари болаларни ўлдириш, аёлларни зўрлаш ва қийноққа солиш, шунингдек, шафқатсиз қотилликларда айбланиб келади.

    26.10.2022, 16:48   Изоҳ (0)   19640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистонда биринчи президентнинг номи берилган шаҳар ва қишлоқлар қайта номланди

    26.10.2022, 16:30

    Алишер Усмонов Кремний водийсидаги стартапга сармоя киритган — WSJ

    26.10.2022, 15:52

    Украина мудофаа вазири мамлакатни Ғарб қуролларини синовдан ўтказиш учун полигон деб атади

    26.10.2022, 14:34

    Харьковда ишлаётган сапёрлар, Николаевда печка ясаб, тарқатаётган кўнгиллилар. Урушнинг 244-кунидан фоторепортаж

    26.10.2022, 14:31

    Ксения Собчакнинг шаҳар ташқарисидаги уйи тинтув қилинмоқда

    26.10.2022, 14:12

    Тайванда ҳарбий хизматчилар маоши оширилади, мажбурий хизмат муддати ҳам узайиши мумкин

    26.10.2022, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Том Ҳолланд иштирокидаги “Ўргимчак одам 4” фильмини суратга олиш ишлари бошланди

    Кино | 4 август, 15:55

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 4 август, 15:42

    Арманистон ҳукумати Женнифер Лопеснинг Еревандаги концертига 7 млн доллар ажратди

    Лайфстайл | 4 август, 15:35

    Эронда мудофаани кучайтиришга қаратилган кенгаш тузилди

    Дунё | 4 август, 15:25

    “Манчестер Сити” Жеймс Макейти учун таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 4 август, 15:05

    Янги Зеландияда аёл чамадонидан 2 яшар қиз топилди

    Дунё | 4 август, 15:00

    Меган Маркл 44 ёшда ҳам гўзал қоматга эга бўлишига ёрдам берган 15 та одат

    Аёллар саҳифаси | 4 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.