Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бошқармаси уюшган жиноий гуруҳнинг уч нафар аъзоси − ўзбекистонлик Шерали Очилов, Азамат Қулиев ва россиялик Тимур Софинни ўғрилик, талончилик, одам ўғирлаш ва зўрлашда айбдор деб топилганини маълум қилди.

Фото: mir24.tv

Фото: mir24.tv

Тергов ва суд жараёнида маълум бўлишича, тай-бокс билан профессионал даражада шуғулланувчи ва халқаро мусобақалар ғолиблари бўлган ушбу шахслар Санкт-Петербургда тизимли равишда ўғрилик, талончилик ва бошқа оғир жиноятларни содир этиш мақсадида киракашлик хизматини амалга ошириш жараёнида маст ҳолатдаги қурбонларни топиб, уларни кимсасиз жойларга олиб борган ва ҳужум қилиб, талончилик ва ўғриликни амалга оширган.

Қаршилик кўрсатилиши мумкин бўлмаслиги учун жиноятчилар қурбон сифатида жисмонан кучсиз шахсларни, асосан аёлларни танлаган. Яккакураш сирларидан воқиф бўлган жиноятчилар қурбонларга энг оғриқли зарбаларни бериб, амалда усулларни уларда синаб кўрган.

2012 йил январидан 2013 йил февралгача ушбу гуруҳ учта ўғрилик, бешта талончилик ҳужуми, зўрлаш ва одам ўғирлаш жиноятларини содир этгани аниқланган. Суд Очиловни 13, Қулиевни 11, Софинни 10 йилга озодликдан маҳрум этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)