Россиянинг Воронеж шаҳрида дам олиш кунлари қизларга жинсий зўравонлик қилиб келган уч нафар Ўзбекистон фуқароси суд қилинади, деб ёзади «Podrobno.uz» Россия ОАВларига таяниб.
24 ёшли Урал Алланов, 25 ёшли Ғанишер Бўтаев ва 25 ёшли Холмурод Мўминов бир нечта зўравонлик ва босқинчиликларда айбланмоқда. 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган беш нафар қиз жиноятчиларнинг тасодифий қурбонларига айланган.
2017 йил сентябрида Бўтаев ва Алланов тунги вақтда Воронеж кўчаларида айланиб юриб, ёлғиз юрган қизни кўриб қолади. Уни куч билан машинага судраб кириб, шаҳар ташқарисига олиб кетади, у ерда эса қизни талаб, сўнг зўрлайди.
Ушбу воқеадан кейин шериклар яна бир таниши билан бирга бундай «ишлар»ни ҳар дам олиш кунлари қилиб туришга келишиб олади. Уч жиноятчи тунги вақтда аёлларга ҳужум қила бошлайди.
Гумонланувчиларга нисбатан ҳар бирининг ролига қараб, жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари, зўрлаш, босқинчилик моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳар бир жиноят учун максимал жазо — 10 йиллик қамоқ.
Изоҳ (0)