• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё

    Россия Тошкентдаги мактабда болани калтаклаган ўқитувчига мамлакатга киришни тақиқламоқчи

    “Россотрудничество” расмийлардан Тошкентдаги мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчининг Россияга киришини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишни сўрайди. Бу ҳақда агентлик раҳбари Евгений Примаков хабар берди.

    Фото: Видеодан кадр
    “Россотрудничество” ваколатли органларга ушбу русофоб шахснинг Россияга киришини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилади... Ушбу шахс ҳам, унинг яқин қариндошлари ҳам ҳеч қачон Россияда таълим олмайди, стажировкаларда иштирок этмайди, ўзи учун ҳеч қандай имкониятларга эга бўлмайди, деб ёзди у ўзининг Telegram каналида.

    Примаковнинг таъкидлашича, “Россотрудничество” мактаб ўқувчисини калтаклашни қўллаб-қувватловчи ушбу воқеалардаги ҳар қандай бошқа иштирокчига нисбатан, шу жумладан таълим муассасаси раҳбариятига ҳам, агар улар бу ҳолатни яширса ёки тегишли маъмурий чоралар кўрмаса, худди шундай чора-тадбирларни қўллайди.

    Мария Львова-Белова: Ўзбекистонда русийзабон ўқувчининг калтакланиши бўйича фавқулодда вазият кўриб чиқилмоқда

    Россия болалар омбудсмани Мария Львова-Белова ўзбекистонлик ҳамкасби Сурайё Раҳмонова билан алоқада эканини айтди. 

    Фото: “РИА Новости”
    “Рус тилида сўзлашувчи ўқувчининг калтакланиши билан боғлиқ вазият унинг назоратида. Ҳамкасб мамлакат Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборган. Чилонзор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда”, дейди Львова-Белова ўзининг Telegram каналида.

    Халқаро жиноий суд 2023 йил 17 март куни Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берганди. У Россия президенти Владимир Путин билан бирга Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилишда айбланмоқда.

    Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари учрашди

    Маълумот Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова томонидан 27 сентябрь куни эълон қилинди. 

    “БМТ Бош ассамблеяси доирасида Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Миллатлараро муросасизлик кўринишларига қарши курашиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди”, деди у.
    Фото: Telegram

    Ўзи нима гап?

    Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда рус тили фани дарсида ўқитувчи 6-синф ўқувчисини урди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Facebook’даги “Потребител.uz” гуруҳида ёзилишича, ўқитувчи рус синфига дарсни ўзбек тилида ўтган. Ўқувчи дарсни рус тилида ўтишни сўраган. Шундан сўнг видеода акс этган ҳолат юз берган.

    Lightbox Image

    Россия ТИВ муносабати

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистондан юз берган ҳодисага ҳуқуқий баҳо беришни ва болага нисбатан шафқатсизлик қилган айбдорга қарши чоралар кўриш сўралганини айтди. 

    “Бу масалани диққат-эътиборимиз марказида тутамиз”, деган Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

    Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, болани урган аёл синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, видеодаги воқеа унинг дастлабки иш кунида кузатилган. Воқеадан хабар топган ўқувчининг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Ўқитувчининг бошқа ҳуқуқбузарликлари

    Шу билан бирга, ушбу аёл бошқа бир қанча ҳуқуқбузарликлар содир этгани аниқланган. Қизи ўқийдиган бошқа мактабда мактаб директори ўринбосари бўлган аёлга жисмоний куч ишлатган, Миллий гвардия ва ИИО ходимларига нисбатан ғайриижтимоий муносабатда бўлиб, уларининг қонуний талабларини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатган.

    Lightbox Image

    Бундай қилмиши учун унга 25 сентябрь куни 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг 3 баравари (1 020 000 сўм) ва БҲМнинг 7 баравари (2 380 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

    Алишер Қодиров Мария Захаровага жавоб қайтарди

    Алишер Қодиров Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани юзасидан Ўзбекистондан тушунтириш сўраганига муносабат билдирди.

    Унда бола ҳуқуқи Ўзбекистон мактабида, Ўзбекистон фуқаросининг боласига нисбатан бузилганини ва чораси Ўзбекистон халқи номидан қабул қилинган қонунлар асосида кўрилишини таъкидлади.

    “Бизнинг ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди. Текис жойда тўполондан фойда чиқмаслигини тушуниб етишди, деган хулосага эртароқ шекилли”, деди “Миллий тикланиш” партияси депутати Алишер Қодиров.
    27.09.2024, 09:00   Изоҳ (0)   12382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Ўзбекистон#Мария Лвова-Белова#Мария Захарова#мактаб

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик амалдор Ўзбекистонда мигрантлар даромадига рус тилидаги мактаблар қуришга чақирди 

    15.11.2023, 17:55

    Алишер Қодиров давлат тили рус бўлмаган мамлакат фуқароларига Россияда айрим касбларда ишлашни чеклашни таклиф қилган рус депутатига жавоб қайтарди

    16.11.2023, 10:01

    “Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт”. Алишер Қодиров Россия Давлат думаси спикерига жавоб қайтарди

    14.05.2024, 10:06

    Тошкентдаги мактабда ўқитувчи биринчи иш кунида ўқувчини калтаклади (видео)

    25.09.2024, 11:39

    Россия Тошкентдаги мактабда кузатилган ҳолат бўйича Ўзбекистондан тушунтириш сўради

    26.09.2024, 09:30

    Тошкентдаги мактабда болани калтаклаган аёл 7 суткага қамалди 

    26.09.2024, 12:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада АҚШнинг янги божларига жавобан ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 1 август, 19:55

    “Челси” Николас Жексонни “Барселона”га таклиф қилди

    Спорт | 1 август, 19:50

    Тошкент вилоятида халқаро аэропорт қурилади

    Ўзбекистон | 1 август, 19:45

    Андижонда алиментдан қочиб юрган эркакни ушлаш учун “романтик учрашув” уюштирилди

    Ўзбекистон | 1 август, 19:42

    Германия Ғазо аҳолисига ёрдам сифатида қўшимча 5 млн евро ажратади

    Дунё | 1 август, 19:30

    Байден Трамп даврида АҚШни қора кунлар кутаётганини айтди

    Дунё | 1 август, 19:15

    Покистонда собиқ бош вазирнинг 200 га яқин тарафдори қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 1 август, 19:00

    Россия ҳар йили мингдан ортиқ “Искандер” ва “Кинжал” ракеталарини ишлаб чиқармоқда — Украина разведкаси

    Дунё | 1 август, 18:50

    Президент тeмирйўлчиларни касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон | 1 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.