• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Маданият вазирининг Шерали Жўраев билан дуэти ва Мурод Хонтўраев оиласига мукофот. 20 йиллик «запрет»дан сўнг ўтказилган «Замин юлдузлари» тақдирлаш маросимидан репортаж (фото, видео)

    1998 йилдан бошлаб мунтазам ўтказилган «Замин юлдузлари» миллий мукофоти маълум сабабларга кўра 2003 йилдан кейин тақиққа учраганди. Кўплаб санъаткор, маданият ходими ва спорт усталарини эътироф этадиган тақдимот маросими бу йилдан яна саҳнага қайтди. Режиссёр Саъдулла Абдуллаев бошчилигида ўтказиладиган тақдимот маросимида нафақат ўзбек ва хориж ижодкорлари, спорт усталари ва илм-фан вакиллари ҳам иштирок этишди. «Дарё» мухбирлари «Замин юлдузлари-2022» тақдирлаш маросимида иштирок этиб, фото ва видеорепортаж тайёрлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастур ана шундай ноанъанавий тарзда очилди. Қизил йўлак, жонли мусиқа, ранг-баранг чироқлар... Ижодкорлар махсус картеж машиналаридан тушиб, қизил йўлакдан ўтишди. Мухлислар эса ўзбек ижодкорларини яқиндан кўриш ва улар билан суратга тушиш бахтига мушарраф бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қизил йўлакни биринчилардан бўлиб бошловчилар Нилуфар Сотиболдиева ва Жамшид Умрзоқов босиб ўтишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Актриса Ситора Фармонова ҳам қизил йўлакдан ўтди ва уни кўришни истаган мухлислари билан суратга тушди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов тақдимотга ўзгача кўринишда ташриф буюрди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бокс усталари волидалари билан ташриф буюришди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ҳовлисига минглаб мухлислар тўпланди. Улар учун бу оқшом чинакамига юлдузларга бой ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Актриса Саида Раметова бастакор Султонали Раҳматов ва Дилноза Кубаева билан қизил йўлакдан ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Илгари ўтказилган «Замин юлдузлари»ни яхши эслайман. Жуда чиройли ўтарди. Ишончим комилки, бу йилгиси аввалгиларидан ҳам зўр ўтади, — дейди хонанда Мавлуда Асалхўжаева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Актриса Юлдуз Ражабова тақдимот маросимига «Жалолиддин Мангуберди» сериалидаги партнёри, турк актёри Эмре Кивилжим билан ташриф буюрди. Кўплаб мухлислар уларга бахт тилаб, чиройли жуфтлик эканликларини эътироф этишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тақдимот маросимида нафақат хонанда ва актёрлар, балки юртимизнинг кўзга кўринган сўз усталари ҳам иштирок этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Режиссёр Саъдулла Абдуллаевнинг доимий ижодий ҳамкори бўлган актриса Паризода тақдимотга қизлари билан ташриф буюрди. У тақдимот аввалида «Дарё»га берган интервьюсида илк марта томошабин сифатида концерт кўришини таъкидлаб ўтганди. Аммо мухлислар уни саҳнага чиқишини исташди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳамиша саҳнада ёки экранда кўринадиган юлдузлар мухлисларга ниҳоятда яқин бўлишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳамиша ноодатийликка интиладиган режиссёр Саъдулла Абдуллаев мухлисларни ана шундай қаршилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ширин дийдорни соғинган ижодкорлар концертолди учрашувларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига муҳрлаб қўйишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Илк марта «Замин юлдузлари» тақдимот маросимида иштирок этяпман. Шахсан менга бу ердаги муҳит, ижодий ёндашув ва мухлисларнинг илиқ муносабати ёқди. Бундан ташқари, энг севимли ижодкорларим билан қизил йўлакдан ўтдим. Аслида бироз тобим йўқ эди, аммо бундай тақдимотни шунчаки ўтказиб юборишни истамадим. Касалликни ҳам унутиб бу ерга келдим, — дейди Дилноза Кубаева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Гарчи Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков қизил йўлакдан ўтмаган бўлса ҳам, тақдимотда иштирок этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов хонанда Рустам Ғойипов билан бирга.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов 2002 йил ўтказилган «Замин юлдузлари» тақдимот маросимида эътироф этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Режиссёр саҳна безакларидан тортиб, ижро этиладиган дуэтларгача махсус «Замин юлдузлари» тақдимоти учун тайёрлатган. Яъни Ёрқинхўжа Умаров бир гуруҳ ёш истеъдодли қизлар билан дуэт куйлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бугунги тақдимотдаги илк тақдирланувчи ижодкор бўлди. Унга мукофотни маданият вазири Озодбек Назарбеков топширди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шерали Жўраев, Озодбек Назарбеков, Зоҳиршоҳ Жўраев бирга қўшиқ куйлашди. Томошабинлар орасидан жой олган бир гуруҳ санъаткорлар ҳам уларга жўр бўлишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хонанда қўшиқ сўнгида барча мухлисларни юбилей концерт дастурига таклиф этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ундан кейинги мукофот марҳум спорт устаси Мурод Хонтўраевнинг оила аъзоларига топширилди. Саҳнага спортчининг ота-онаси, акаси ва турмуш ўртоғи таклиф қилинди. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев мукофотни топширар экан, спортчининг кенжа ўғли ҳам саҳнага чиқишини сўради.  Катта экранда спортчи билан боғлиқ ролик намойиш этилди ва саҳнага унинг кўплаб шогирдлари чиқарилди. «Ниҳол» мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева унга атаб қўшиқ ижро этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Замин юлдузлари» тақдимотида илк марта моҳир хаттот учун мукофот топширилди. Шуниси билан аҳамиятлики, бу мукофот нафақат санъаткорларни, балки бошқа соҳа вакилларини ҳам эътироф этади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Аристократлар» жамоаси йигитлари ўз чиқишлари билан томошабинлар кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бу тақдимот анча йиллар маълум сабаблар, тақиқлар сабаб тўхтатилганди. Бу йил уни ўтказишга жиддий қарор қилдим. Унда тақдирланадиганларни ўзимиз ва кенг жамоатчилик вакиллари танлашади. Энди тақдимотни давом эттириш, янгидан янги «Замин юлдузлари»ни халққа танитиш ниятимиз бор, — дейди режиссёр Саъдулла Абдуллаев.

    Мавзуга доир:

    • «Юлдузлик касали»га учраган турк юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Нургул Ешилчай саҳнада асл юзини кўрсатди. Турк киноси кунлари очилишидан репортаж (фото, видео)
    • Бурак Ўзчивитдан Люк Бессонгача. Жаҳон юлдузларини жамлаган Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимидан репортаж (фото, видео)

    05.10.2022, 12:25   Изоҳ (0)   32716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Умра сафарига кетган Феруза Жуманиёзова, россиялик рэпернинг Тошкентдаги концертида «томоша кўрсатган» мухлислар, Паризодадан ноодатий рақс

    04.10.2022, 22:45

    «Икки йил ичида 400 минг доллар ишлаб топдим». Актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров даромадлари ҳамда гив конкурс туфайли катта пулга тушиб қолгани ҳақида (видео)

    04.10.2022, 15:52

    Жоан Роулинг, Силвестр Сталлоне, Хью Жекман ва жаҳон юлдузига айланган бошқа собиқ ўқитувчилар (фото)

    04.10.2022, 13:17

    «Аватар 2: Сув йўли» фильмининг касса йиғимлари 649 млн доллар бўлиши мумкин

    04.10.2022, 10:59

    Instagram: Муниса Ризаеванинг онасига совғаси, давоми суратга олинаётган «Осмондаги болалар», Зоҳид Рисқиев ўзига келдими?

    03.10.2022, 22:59

    Бейонсе, Кемерон Диас ҳамда бошқа жаҳон юлдузлари образи мукаммал бўлиши учун фойдаланадиган лайфхаклар

    03.10.2022, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.