Режиссёр Йохан Ренкнинг «Чернобиль» сериали «Олтин глобус» мукофотининг «Энг яхши телесериал ёки телефильм» номинациясида ғалаба қозонди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
HBO телеканали томонидан суратга олинган мини-сериал бошқа номинацияларда ҳам эътироф этилди. Актёр Стеллан Скарсгард «Чернобиль»даги иккинчи даражали рол учун «Олтин глобус» олди. У Борис Шербина образини яратган.
«Чернобиль» картинаси Emmy тақдимот маросимида ҳам энг яхши мини-сериал сифатида эътироф этилган эди.
Мавзуга доир:
- Тарихдаги энг йирик АЭС ҳалокатлари
- Украина ўзининг Чернобиль ҳақида бадиий фильмини суратга олишга киришди
- «Кинони реалликка қориштирмайлик». Мутахассис «Чернобиль» сериали ва Ўзбекистондаги атом энергетикаси истиқболлари ҳақида
- «Портлаш эҳтимоли йўқ». «Чернобиль» сериали, ҳақиқат, масъулият ва инсоният ҳақида
- «Чернобиль» сериали машҳурликда «Тахтлар ўйини»дан ўзиб кетди (видео)
Изоҳ (0)