Олмаотада бўлиб ўтган «Bastau International Film Festival VI»да «Турон» театр-студияси актрисаси Элмира Раҳимжонова «Энг яхши аёл роли учун» номинациясида ғолиб бўлди, деб хабар берди Turon 24.
Фестивальда Ўзбекистон номидан Ботир Абдураҳмонов ҳамда Абдуазим Илҳомжоновлар «Она» номли фильми билан иштирок этган эди. Фестиваль якунига кўра «Она» фильми бош рол ижрочиси Элмира Раҳимжонова «Энг яхши аёл роли учун» мукофотига лойиқ кўрилди.
Фестивальда Европа, Осиё ва Америкада 2017—2018 йилларда ишлаб чиқилган қисқа метражли бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар қўйилди.
Ушбу фестиваль халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, маданий алмашув ва ёш кинематографлар ўртасида ижодий алоқаларни йўлга қўйиш учун ўтказиб келинмоқда.
Фестиваль доирасида Европа, Осиё ва Американинг таниқли кинематографлари иштирокида маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ҳам ўтказилди.
Изоҳ (0)