• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Ҳокимиятга эга бўлиш — халққа хизмат қилиш демакдир”. 25 та номинацияда ғолиб бўлган “Сёгун” сериалини нима учун кўриш керак?

    ФХ каналининг япон тарихий драмаси “Сёгун” 25 та “Эмми” номинацияси билан рекорд ўрнатди. Тақдирлаш маросими сентябрь ойида бўлиб ўтади. Гап Жеймс Клавеллнинг шу номли романининг фильмга мослаштирилган сериали ҳақида кетмоқда.

    Клавелл қаламига мансуб ўрта асрларда яшаган инглиз учувчисининг Япониядаги саргузаштлари тасвирланган минг саҳифали романи биринчи марта 1980 йилда NBC телеканали томонидан экранлаштирилган. Сериал шов-шувга айланди, чунки 1980 йилларда Япония Ғарб томошабинлари учун экзотик эди: нақшли кимонолар, ўз жонига қасд қилиш одати — сеппуку маросимини ҳурмат қиладиган қаҳрамонлар томошабинларни ҳаяжонга солди ва қўрқитди. Ҳикоя асосини Ричард Чемберлен ижро этган учувчи Жон Блекторн ва Ёко Симада ўйнаган япон аристократи Марико хоним ўртасидаги севги ҳақидаги романтик воқеа ташкил этди. 1980 йилги сериал 12 та “Эмми” номинациясига сазовор бўлган. Аммо ўша пайтдаги “Сёгун” Ғарб жамоатчилиги томонидан ҳайрат билан қабул қилинган бўлса-да, Япониянинг ўзида норозиликка сабаб бўлган. Японлар сериалда ўзларининг мамлакати ҳақида нотўғри стереотиплардан фойдаланишган, деган хулосага келди. Вазиятни ҳатто фильм Голливуд студиясида эмас, балки Японияда суратга олингани ва сёгун ролини таниқли япон актёри Тоширу Мифуне ўйнагани ҳам яхшиламади. Эҳтимол, японларга ёвуз самурайлар кадрда саросимага тушган европаликларга қўрқинчли тўнғиллагани ва ҳар сафар қиличларини ушлаганларида “маданиятлилар” кўз ўнгида ёввойилардек кўрингани учун фильмни ёқтирмагандир.

    Янги “Сёгун” муаллифлари Рейчел Кондо ва Жастин Маркс фильмга бўлган ракурсни ўзгартирди — янги сериалда Жон Блекторн (Космо Жарвис) энди марказий қаҳрамон ва “сирли япон руҳини” тушунадиган оқ танли эмас, балки бош образлардан бири холос.

    Блекторннинг ҳикояси 1598 йилда голландияликлар Янги дунёдаги испан ва португал мулкларига етиб бориш учун бешта кемани жиҳозлаганларидан бошланади. Католик Испания 40 йил давомида протестант Голландия билан уруш олиб боради, аммо испан денгизчилари Магеллан бўғозини сир сақлашга муваффақ бўлишади. “Эразм” кемасидаги инглиз учувчиси Блекторннинг қўлига бўғоз белгиланган харита тушади ва у капитанни шу йўлдан боришга ишонтиради. Аммо “Эразм” бўронлар сабаб чарчаган экипаж ва касалликдан азият чекаётган денгизчилар билан номаълум Япония қирғоқларига етиб боради. Блекторн ва омон қолган экипаж аъзолари ёмғирдан қочиб дўлга тутилади, чунки саркарда Ябушиге уларга маҳбусдек муносабатда бўлади.

    Айнан ўша пайтда Блекторн айёр португал католиклари томонидан Япония моҳиятан протекторатга айлантирилганини билиб олади. Улар ўз динларини мамлакатга яширинча сингдирмоқда, ҳатто инглизларга тайинланган таржимон Марико хоним ҳам насроний. Блекторн қудратли саркарда Торанага португалияликлар ундан яшираётган денгиз савдоси билан боғлиқ ишларнинг ҳақиқий ҳолатини етказишга ва бу соҳада янги ўйинчиларни аниқлашга ҳаракат қилади.

    Кекса император вафотидан кейин мамлакатни ёш меросхўр билан Кенгаш бошқаради. Торанага ҳам Кенгаш аъзоси, аммо ундаги ҳокимиятни шафқатсиз қўмондон Ишидо тортиб олган, у ўз пойтахти Осакада зодагон оилалар вакилларини гаровга олган. Ишидонинг автократиясига чек қўйиш ва мамлакатни бирлаштириш учун марҳум императорнинг дўсти ва узоқ вақтдан бери маслаҳатчиси бўлган Торанага сёгунга айланиши керак, яъни қонли фуқаролар тўқнашувини қўзғатиб, ҳокимиятни ҳарбий йўл билан эгаллаши лозим — лекин у бундай қилишни хоҳламайди. У энг олий жасорат ҳокимиятни эгаллаш эмас, балки қон тўкмаслик деб билади.

    Эски сериал билан солиштирганда, янги фильмда Марико хонимнинг қаҳрамони ажралиб туради — таржимон қиз Торанага зодагонлар оиласининг меросхўри эканлигини, унинг вакиллари исён учун қатл этилганини ва унинг ўз мақсадлари борлигини дарҳол тушунмайсиз. Сериалда бошқа қаҳрамонлар ҳам катта аҳамиятга эга: ёш меросхўрнинг онаси Очиба, айёр хушмуомала Кику ва фоҳишахона эгаси Жин шулар жумласидан. 

    Умуман олганда, янги “Сёгун” ҳаяжонли ҳикоялар тўпламидир, фильмда у ёки бу қаҳрамон томошабинга ўз ҳикоясини айтиб бериш учун биринчи ўринга чиқади. Бу ерда асосий мавзу ҳокимият учун кураш эмас, балки қаҳрамонларнинг соф япон фидойилик ва жасорат тушунчаларига мувофиқ яшаш истаги. Японияликларнинг самурай шарафи учун ўзларини қурбон қилишга доимо тайёрлигини Анжин дастлаб тушунмайди. У шаъни поймол қилингандек бўлган бир пайтда ўз жонига қасд қилишга тайёр бўлган Ябушигега ҳайрат билан қарайди.

    Ушбу сериалда иккита тамойил тўқнаш келади: прагматик Ғарб онги ҳамда Шарқона содиқлик ва бурч ғояси. Бу ерда гап тахтни эгаллаш эмас — Торанага сёгун бўлишни хоҳламайди. Бироқ бу тарихий дақиқада мамлакатни фақат сёгун ҳукмронлиги остида бирлаштириш мумкинлиги аниқ бўлади.

    03.08.2024, 17:50   Изоҳ (0)   6354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишдаги ишқ: турк сериалларининг суратга олиш жараёнида рашк сабаб юз берган шов-шувли жанжаллар

    30.07.2024, 12:20

    Қизларнинг “ажали”: дунёнинг энг келишган шаҳзодалари (фото) 

    30.07.2024, 10:20

    Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ Голливуд юлдузлари (фото) 

    31.07.2024, 09:30

    Қандай қилиб депрессияни мустақил енгиш мумкин? Психиатрдан 5 та тавсия 

    03.08.2024, 15:50

    ASUS атиргул ифорига эга дунёдаги биринчи ноутбукни тақдим этди (фото) 

    03.08.2024, 13:50

    Истеъдодли, муваффақиятли, лекин ёлғиз: турмушга чиқмаган турк актрисалари (фото)

    02.08.2024, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.