Россиянинг “Союз-5” ташувчи ракетаси дастлаб режалаштирилганидек 2025 йилда эмас, балки 2026 йилда учирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида “Прогресс” космик ракета маркази бош директорининг биринчи ўринбосари Равил Ахметов маълум қилди.
“Союз-5” ишлаб чиқиш босқичида. У биринчи марта 2026 йилда учирилиши режалаштирилган, деди у.
“Союз-5” Россиянинг ўрта тоифали ташувчи ракетаси бўлиб, у автоматик космик кемаларни Ерга яқин орбиталарга етказиш учун ишлаб чиқилмоқда.
Апрель ойида Россия ҳукумати Қозоғистон билан “Союз-5” ташувчи ракетасини 2025 йилда “Байтерек” космик ракета марказида парвоз синовларини бошлаш тўғрисидаги келишувни маъқуллаганди.
Изоҳ (0)