• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга сармоя киритишни режалаштираётган россиялик ўзбек

    Бугунги кунда Тошкентдаги Ўзекспомарказ кўргазмалар залида турли мамлакатлардан ташриф буюрган ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилган бўлиб, улар орасида Россиянинг “Завод Фигур” компанияси маҳсулотлари ҳам жой олган. 

    “Завод Фигур” ёғоч ва металлардан турли шакллар, дизайнерлик фигуралари, болалар ва спорт майдончалари учун керакли маҳсулотлар, турли ўриндиқлар ва шезлонглар, ўзидан ёруғлик чиқарадиган ҳар хил конструкциялар ишлаб чиқарувчи Россия компанияси бўлиб, ҳозирда мазкур компания ўз қамровини кенгайтириб бормоқда.

    “Завод Фигур” компанияси асосчиси учун Ўзбекистон бегона эмас. Унинг ўзи Россияда туғилган бўлса ҳам, ота-онаси Ўзбекистондан. Шу сабабли тарихий ватанида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, одамларни иш билан таъминлашни мақсад қилган. 

    Компания асосчиси Икром Шерматов “Дарё” билан суҳбатда “Завод Фигур”нинг Ўзбекистондаги режалари ҳақида сўзлаб берди.

    Икром Шерматов
    Фото: “Дарё”

    “Мен ўзим Россияда туғилган бўлсам ҳам миллатим ўзбек, ота-онам ўзбекистонлик. Совет Иттифоқи даврида Россияга ишлаш учун бориб, ўша ерда қолиб кетишган. Биз ҳар доим Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режа қилардик. Мана энди шу режамизни амалга оширмоқчимиз. Бизнинг компаниямизда ишлайдиган аксарият ходимлар ҳам Ўзбекистондан. Бу ерда филиал очадиган бўлсак, улар ўз ватанларига қайтиб келиб, шу ерда ишлашдан мамнун бўлишади.

    Биз хиёбонлар, болалар ва спорт майдончалари, кўчалар учун зарур бўлган турли маҳсулотларни ишлаб чиқарамиз. Булар ўриндиқлар, урналар, пергола ва арғимчоқлар, хуллас, шаҳар ривожи учун зарур бўлган барча нарсалар. Бизнинг компаниямиз 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, бошида атиги 10 нафар ишчимиз бўлган. Биз кундан кунга ривожланиб, ишлаб чиқаришни кенгайтирдик. Ҳозирда компаниямизда 1000 га яқин ходим фаолият олиб боради. 

    Биз Ўзбекистонга ўз маҳсулотларимизни намойиш қилиш учун келдик. Режамиз Тошкент шаҳрида компаниямиз филиалини очиш, янги иш ўринларини яратиш. Тошкентда очиладиган филиалимизга 500 нафарга яқин ходим олмоқчимиз. Булар дурадгорлар, пайвандчи усталар, металл бўйича мутахассислар, йиғувчи ва қадоқловчилар”, — дейди Икром Шерматов.

    22.04.2024, 22:20   Изоҳ (0)   35999
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк Британия компанияси 500 дан ортиқ сайёҳларни Ўзбекистонга юборади

    22.04.2024, 21:50

    Серра-Леоне Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди

    22.04.2024, 21:40

    Навоий ва Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди

    22.04.2024, 21:23

    Сурхондарёда бедарак йўқолган эркакни топишда ёрдамлашганларга 10 млн сўм берилади 

    22.04.2024, 20:30

    Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари нималарга келишиб олди?

    22.04.2024, 19:15

    Фарғонада бир ойда учинчи қидирувдаги жиноятчи ушланди 

    22.04.2024, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.