Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси барча ватандошларни Россия ҳудудида амалда бўлган жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмасликка, одамлар гавжум жойларга ташриф буюрмасликка чақирди.
“Элчихона Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида амалда бўлган жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмасликка, одамлар гавжум жойларга ташриф буюрмасликка чақиради.
Ахборот майдонида тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга берилмаслик ва мамлакат расмий вакилларининг кўрсатмаларига амал қилишни сўраймиз.
Сизга қулайлик яратиш мақсадида мамлакатимизнинг Россиядаги барча дипломатик ваколатхоналари тўлиқ иш режимида ишлайди.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг ягона Call-марказига зудлик билан мурожаат қилишларини сўраймиз: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20”, дейилади элчихона мурожаатида.
Изоҳ (0)