• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Қотил арилар”. Дронлар уруш ҳақидаги тасаввурни қандай ўзгартирди?

    Учувчисиз учиш воситалари 2020 йилги Қорабоғ урушининг Озарбайжон фойдасига якунланишида муҳим рол ўйнади. Бироқ Украинадаги қарама-қаршилик дронлар ёппасига қўлланилаётган тарихдаги илк можарога айланди. Россия урушга асосан Орлан каби разведкачи дронлар билан кириб келди. Украиналиклар эса уларни Bayraktar ТБ-2 оператив-тактик дронлари билан кутиб олди. Аммо вақт ўтган сайин бу каби учувчисиз қурилмалар юқори технологик рақиб билан урушга мос келмаслиги, аксинча кичик ва кўп сонли дронлар яхшироқ самара бериши ойдинлашди.

    Қўшма Штатларнинг МҚ-9 Reaper дрони кўп функцияли бўлиб, разведка, кузатув ва қуруқлик нишонларига зарба бериш учун мўлжалланган. Ундан узоқ йиллар фойдаланиш мумкин. Илғор технологиянинг нархи ҳам шунга яраша. Ҳар бири 32 млн АҚШ долларидан туради. Қолаверса, дроннинг бир соатлик парвози қарийб 5 минг долларга тушади.

    Қўшма Штатларнинг МҚ-9 Reaper дрони.
    Фото: АҚШ армияси

    7 октябрь воқеаларидан сўнг бошланган можаро сабаб Яман ҳусийлари бу турдаги дронлардан 12 тасини Совет Иттифоқининг “Куб” зенит-ракета комплекси билан уриб туширди. Bayraktar ТB2 дронлари ҳам айни шу сабабга кўра жанг майдонидан ғойиб бўлди. Боиси улар радарларда кўринадиган даражада йирик бўлиб, ҳаво мудофаа тизимлари учун осон ўлжага яланиши мумкин. Янгисини сотиб олиш эса анча қимматга тушади.

    2К12 “Куб” зенит-ракета комплекси.
    Фото: Чехия Қуролли Кучлари

    Шундай қилиб, жанг майдонидаги воқелик қиммат дронларни арзон ва кўп сонли учувчисиз қурилмалар билан алмаштиришни тақозо қилди. Ечим сифатида тактик мақсадларда фойдаланилаётган Хитойнинг ДЖИ Мавиc квадракоптерларига портловчи мосламалар ўрнатилди. Жанговар каллак сифатида асосан РПГ-7 гранатомётининг ўқ-дориларидан фойдаланилмоқда. Улар асосан икки турга бўлинади.

    Бомбардимончи дронлар – квадракоптер остига жойлашган барабан ва илгичларда граната ҳамда юқори портловчи ўқ-дорилар (масалан, миномёт снаряди) бириктирилади. Сўнг оператор уларни нишон устидан ташлайди. Бу турдаги қурилмалардан кўп марта фойдаланиш мумкин.

    Украина армиясининг “Фурй” бомбардимончи дрони.
    Фото:Focus journal

    Худкуш дронлар эса фақат бир марта қўллашга мўлжалланган. Қурилма нишонга юқори тезликда бориб урилиш билан портлайди. Оператор бутун жараённи назорат қилиб боради. Шу боис аниқлиги юқори. Бу нафақат пиёдалар, балки оғир зирҳли техникаларни ҳам сафдан чиқариш имконини беради.

    ФПВ-дрон жанговар каллак билан.

    ФПВ-дронлар Украина уруши сабаб кенг қўлланила бошлади. Бироқ, квадрокоптерлардан жанговар мақсадларда фойдаланиш ҳолати илк бор Сурияда қайд этилган. Кейинчалик улар ИШИД террорчилик ҳаракати аъзолари сафида ҳам пайдо бўлди. Ироқнинг Мосул шаҳри учун жангларда АҚШ ҳарбий контингенти бутунлай янгича қуролнинг дастлабки намуналарига дуч келишди.

    Арзон ва сероб

    ФПВ-дронларнинг энг катта афзаллиги нархи билан боғлиқ. Бир неча юз АҚШ долларига эвазига уларни AliExpress, Amazon каби маркетплейслардан сотиб олиш мумкин. Айниқса, Хитойнинг DJI компанияси ҳам сифатли, ҳам арзон қурилмаларни таклиф этади. Аслида бу каби квадрокоптерлар тинч мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, компания аллақачон жаҳон бозорининг 70 фоизини назорат қилмоқда. Шу боис ишлаб чиқарувчи ўз брендига мансуб технологияларнинг қуролли можаролардаги иштирокига қарши эканини билдириб, бир-неча бор баёнонот чиқарган.

    Украина урушида квадрокоптерларнинг турли моделлари қўлланилади. Нархи қарийб 500 долларга борадиган DJI Mini 2 дрони 10 кмгача масофага парвоз қилиши мумкин. Аммо уларни жанговар мақсадларда қўллаш учун баъзи ўзгартиришлар лозим. Боиси бу турдаги дронлар фақат муайян частотадан фойдаланади. Фронтнинг ҳар икки томонида электрон уруш тизимлари зич жойлаштирилган шароитда, DJI квадркоптерлари нишонга етиб бора олмайди.

    DJI Mini 2

    Қолаверса, тижорий дронлар ишлаб чиқарувчи томонидан аэропорт, ҳарбий база каби объектларни четлаб учишга дастурланган. Бундан ташқари, юк кўтариш қобилияти ва парвоз масофаси ҳам уруш талабларига жавоб бермайди. Шу боис бу турдаги учувчисиз қурилмалардан корпуси ечиб олиниб, имкон қадар енгил бўлиши учун фақат каркас қисми қолдирилади.

    ФПВ-дроннинг каркас қисми.

    Шундан сўнг электр матор ва парраклар ҳам юқори қувватлироғига алмаштирилади. Сабаби заводдан чиққан намуна 5 килограмм оғирликдаги жанговар каллакни ташишга мўлжалланмаган. ФПВ-дроннинг энг муҳим қисми аккумулятор ҳисобланади. У дроннинг уст қисмига ўрнатилади ва 30 дақиқагача парвоз давомийлигини таъминлайди.

    Афзалликлар ва камчиликлар нимада?

    ФПВ-дронлар Украина урушида фавқулодда муҳим рол ўйнаяпти. Баъзи маълумотларга кўра, фронтдаги талафотларнинг 40 фоизига айнан уларнинг ҳиссасига тўғри келади. Юқори тезлик, аниқлик, кичик ҳажм ва миқдор омиллари сабаб квадрокоптерлар ҳар икки томонни ҳам энг кўп ташвишга солаётган таҳдид бўлиб турибди. Арзонлиги боис бу турдаги дронлар пиёда кучлар инвентаридан жой олган муҳим қуролга айланди. Ҳозир фронт чизиғидаги ҳар бир аскарга 3-4 тадан квадрокоптер тўғри келяпти.

    Украианалик дрон оператори учувчисиз учиш воситасини истеҳкомдан туриб бошқармоқда.

    Завод намунасидаги Мавиc дронлари максимум 60 км/соат тезлик билан парвоз қила олади. Бироқ ҳарбий мақсадлар учун модернизация қилинган ФПВ-дронлар тезлиги бундан юқорироқ. Баъзи маълумотларга кўра, 100 км/соатга боради. Қолаверса, украиналиклар Мавиc базасидан ўз намуналарини ҳам ишлаб чиқаряпти.

    “Wild Hornets” жамоаси айни шу мақсадда ташкил этилган бўлиб, армия учун турли учувчисиз қурилмаларни етказиб беради. Стандарт моделлар 160 км/соат тезликка эришиб, 1,5-3 килограм жанговар каллак ташийди. Бундан ташқари, 9,5 килограмм оғирликдаги бомба билан 30 километргача парвоз қила оладиган Queen Hornet квадрокоптерлари ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

    “Queen Hornet” дрони.
    Фото: Wild Hornets

    ФПВ-дронлар ишлаб чиқариш учун муайян тажриба ва технологик база зарур. Бироқ буни кўп қаватли турар-жойда ҳам йўлга қўйса бўлади. Парвозни бошқариш тизими, буйруқ ва видео трансмиттерлари ҳамда аккумулятор каби мураккаб қисмлар асосан Хитойдан олиб келинади. Баъзи компонентларни эса 3D принтер ёрдамида тайёрлаш мумкин. “Wild Hornets” мисолида оладиган бўлсак, жамоа маҳаллийлаштириш даражасини 65 фоизга етказган.

    Фото: Wild Hornets

    Reuters хабарига кўра, мамлакат бир йилда 4 миллион учувчисиз учиш воситалари ишлаб чиқаради. Кўрсаткич худкуш дронлар, бомберлар, разведкачи ҳамда узоқ масофага мўлжалланган зарбдор дронларни ҳам ўз ичига олади. Бу билан хусусий корхоналар ҳамда кўнгилли жамоалар шуғулланади. Жараён давлат буюртмалари, шунингдек хайриялар орқали молиялаштирилади.

    Россия томонидан нима гаплар?

    Руслар ФПВ-дронлар борасида анча кеч қадам ташлади. Аммо украиналикларга нисбатан кўпроқ ресурс ва ишлаб чиқариш қувватига эгалиги боис орадаги фарқни тезда қисқартирди. Украина қўмондонлари рақиб томонда дронлар кўпроқ эканини даъво қилади. Россия мудофаа вазири Белоусов эса мамлакат ҳар куни 4 минг ФПВ-дрон ишлаб чиқаришини айтган. Бу Украина армияси қабул қилиб олаётганидан озроқ. Шунга қарамай, ҳақиқий рақамлар мавҳумлигича қолмоқда.

    Артиллериянинг даври тугадими?

    Юқори аниқлиги боис у қисқа масофали артиллерия вазифасини ҳам бажармоқда. Қўшма Штатлардан ҳарбий ёрдам тўхтаб қолган вақти айнан ФПВ-дронлар снарядлар тақчиллигини бартараф этишга ҳам ёрдам берди. Бироқ квадракоптерларнинг фойдаланиш масофаси чекланган. Максимум 20 километргача парвоз қилиши мумкин. Замонавий артиллерия тизимлари эса бундан икки баробар узоқроқдаги нишонларга зарба бера олади.

    ФПВ-дронларнинг камчилиги шу билан якунланмайди. Мудофаа технологиялари бўйича акселератор Макс Макарчукнинг айтишича, электрон уруш тизимлари сабаб Украина квадрокоптерларнинг самарадорлик кўрсаткичи 40 фоизгача тушиб кетган.

    Гап шундаки, дрон ва оператор ўртасидаги алоқа турли частоталар орқали боғланади. Электрон уруш тизимлари турли усуллар билан таъсир кўрсатиб, бу иккисини бир-биридан узиб қўяди. Улардан энг кенг тарқалгани жамминг, яъни сигнални бўғиш бўлиб, дрон ишлаётган частотада шовқинли сигнал (интерференсия) юборилади. Қолаверса, частота спекторини тўсиш ва GPS сигналларини бостириш каби усуллар ҳам фаол қўлланилади.

    Россия армиясининг “Красуха-4” электрон уруш тизими.
    Фото: Alamy

    Электрон уруш тизимлари стационар ҳамда портатив бўлиши мумкин. Биринчиси фронтнинг муайян участкаси ёхуд ҳарбий объектни ҳимоя қилади. Иккинчисини пиёдалар қўлда кўтариб юриши ёки зирҳли техникаларга ўрнатиши мумкин. Аммо мазкур технологиянинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бор. Дрон сигналларини бостириш учун авваламбор у ишлаётган частотани аниқлаш зарур.

    Украина армиясининг Bradley пиёда жанговар машинаси кичик ҳажмли дронларга қарши электрон уруш тизими билан.
    Фото: Reddit

    Электрон уруш тизимларидан бутунлай дахлсиз дронлар ҳам бор. Бунга улар бошқарувда радио тўлқинлари ёхуд GPS эмас, оптик толали кабеллардан фойдаланиши сабаб. Стандарт ФПВ-дронлардан фарқли, бу турдаги учувчисиз қурилмалар юқори сифатли тасвирни узатиб беради. Аммо жиддий камчиликлари ҳам йўқ эмас. Оптик-тола кабелли квадрокоптерларни нотекис релеф, жумладан ўрмонлар ва шаҳар шароитида самарасиз қилиб қўяди. Қолаверса, фойдаланиш масофаси ҳам ғалтак ҳажмига қараб максимум 20 километрга етиши мумкин.

    Россия армияси томонидан қўлланилаётган оптик-тола кабелли дрон.

    Ҳарбий соҳадаги замонавий трендлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Авваллари мамлакат бу борадаги эҳтиёжларини ташқи ўйинчилар ҳисобига қондирган бўлса, 2022 йилдан учувчисиз учиш қурилмаларини ўзимизда ҳам тайёрлаш йўлга қўйилди. Турли мақсадга мўлжалланган дронлар Қуролли Кучларимизга Лочин бренди остида етказиб бериляпти. Жорий йили Тошкентда ўтказилган мудофаа соҳасида инновацион технологиялар кўргазмасида улар илк бор кенг омма эътиборига ҳавола этилди.

    Ўзбекистон Қуролли Кучлари учун бомбардимончи ҳамда ФПВ-дронлар.
    Фото:коллаж

    Бундан ташқари, фестивалда маҳаллий ишлаб чиқарилган электрон уруш тизимлари ва антидрон қуроллар ҳам намойиш қилинди.

    Кичик ҳажмли дронларга қарши курашиш учун мўлжалланган тизим ҳамда антидрон қуроллар.
    Фото:коллаж

    Дронларнинг жанг майдонида пайдо бўлиши ҳарбий соҳада кескин ўзгариш ясади. Бу худди порохнинг ихтиро қилиниши ёхуд танклар ва авиациянинг урушда қўлланила бошлашидек инқилобий қадам. Бироқ фронтдаги аскарлар ўрнини технологиялар эгаллайди, дейиш учун ҳали анча эрталик қилади. Лекин бизни мавҳум келажак кутаётганини таъкидлаш жоиз. Бунда юқори технологик салоҳиятга эга кучларнинг қўли баланд келади. Замон талабларига мослаша олганларгина омон қолиш имконига эга бўлади.

    Ҳумоюн Тожиддинов тайёрлади

    10.12.2024, 20:43   Изоҳ (0)   13292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украина#дронлар#Россия#Европа

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40

    Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик юк станциялари барпо этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 27 май, 21:39

    Ўзбекистон Суперкубоги. “Насаф” пенальтидан урилган гол эвазига “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 27 май, 21:38

    Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармасининг минтақавий ваколатхонаси очилиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 май, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.