• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Бокс

    “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”. Майк Тайсон Муҳаммад Алини енгган боксчини нокаутга учратгани ҳақида

    36 йил аввал Атлантик-Сити (АҚШ)да оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг бўлиб ўтди. Барча камарлар соҳиби, 21 ёшли Майк Тайсон собиқ жаҳон чемпиони Ларри Ҳолмс билан рингда тўқнаш келган. Жанг Тайсон учун оддий чемпионлик камарини ҳимоя қилиш эмас, балки принципиал жанг эди.

    Фото: Championat

    Бу жангнинг Тайсон учун аҳамияти тарихи саккиз йил олдин бошланган. 1980 йилда Ларри Ҳолмс, WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлиб турганида, афсонавий Муҳаммад Али билан жанг ўтказган. Буюк Али молиявий муаммолар туфайли икки йиллик танаффусдан кейин профессионал боксга қайтган ва айтиш керакки, у жуда яхши формасида эмасди: Алининг ёши 38 да эди ҳамда у пайтда оғир касал бўлган (бу кейинчалик аниқ бўлган). Шунга қарамай, илгари Алининг спарринг ҳамкори бўлган Ҳолмс жангга рози бўлган ва 10 раунд давомида Алини аёвсиз калтаклаган, шундан сўнг жанг тўхтатилган.

    Фото: Championat

    Бу жангни 14 ёшли Майк Тайсон томоша қилаётганди. Унинг учун Али нафақат кумир, балки илҳомлантирувчи боксчи ҳам эди. Табиийки, бу воқеа Темир Майкни қаттиқ ранжитган.

    “У Муҳаммад Алини дўппослади ва мен йиғладим. Кейин ўзимга қасос олишим кераклигини айтдим”, — дея эслайди Майк Тайсон.

    Тайсоннинг мураббийи Кас Д’Амато ҳам ғазабда эди. У Алининг яқин дўсти бўлиб, Ҳолмсни менсимасди. Жангдан кейинги куни Д’Амато Муҳаммадга қўнғироқ қилиб, “Дилетант сени шу ҳолга солишига қўйиб бердинг”, — деб танбеҳ берган. Шунда Кас 14 ёшли боксчини тайёрлаётганини ва у келажакда жаҳон чемпиони бўлишини айтган. Тайсон ҳам Кас ва Муҳаммад Алига Ҳолмсдан қасос олишга ваъда берганди.

    Майк бу ваъдани йиллар давомида ёдида сақлади. Кас Д’Амато Майкнинг Ҳолмс билан жангига қадар ҳаётдан кўз юмди, лекин Тайсон ўз ваъдасини унутмаганди. Қизиқ томони, Ҳолмснинг тақдири Муҳаммад Алининг тақдирига жуда ўхшаш бўлди. Тайсонга қарши жангдан икки йил олдин Ҳолмс фаолиятини якунлаганини эълон қилган, аммо кутилмаганда 38 ёшида профессионал рингга қайтган ва Тайсон билан жанг қилганди.

    Танаффусга қарамай, Ҳолмс ёш Тайсонни мағлуб этишга тайёрлигини айтиб, унга нисбатан турли ҳақоратлар ёғдирган. Майк эса бунга муносабат билдирмаган, аммо унинг рингда унинг нигоҳлари жангга фақат ғалаба учун эмас, балки Ҳолмсни йўқ қилиш учун чиққанини билдирарди. Жангдан олдин рингга меҳмон сифатида таклиф қилинган Муҳаммад Алининг чиқиши эса Майкнинг ҳиссиётини янада кучайтирган. Буюк Али Ларри Ҳолмсни кутиб олиб, кейин Тайсонга: “Уни йўқ қил”, дейди.

    Фото: Championat

    Бокс олами ҳали бундай мотивацияга эга Тайсонни кўрмаганди. Майк, ҳатто, ўзининг илк чемпионлик жангига ҳам бундай руҳий тайёргарликда чиқмаган эди. Унинг ғазаби ва аламини йиллар давомида кўнглида сақлаб келаётгани рингда ўзини намоён қилди. Жангнинг дастлабки сонияларидаёқ Ларри қандай аҳволда эканини тушунди ва омон қолиш учун ҳаракат қилди. Тайсон ўзига хос услубда тез-тез яқинлашиб, Ҳолмсга кучли зарбалар билан ҳужум қиларди. Ларри жеб билан ҳимояланмоқчи бўлиб, ринг бўйлаб югурган ва имкон туғилганда клинчдан фойдаланишга ҳаракат қилган. Аммо Тайсон ҳужум қилишда давом этиб, ҳар бир зарбани куч билан бериб, собиқ чемпионни дўппослаган.

    Тўртинчи раундда Тайсоннинг кучли зарбаси Ҳолмсни ерга йиқитган ва бу эса жангнинг интиҳоси яқинлигини билдирарди. Ларри қийинчилик билан ўрнидан турган, лекин Тайсон унга яна бир неча зарба бериб, иккинчи марта йиқитган. Ҳолмс яна ўрнидан турган, лекин Тайсон собиқ чемпионни дўппослашда давом этган. Ниҳоят, Тайсоннинг зарбаларидан бири Ҳолмсни ерга йиқитган ва у қайтиб турмаган.

    Фото: Championat

    Собиқ чемпион рингда шафқатсизларча ер тишлатилганди. Тайсон Муҳаммад Алининг кўз ўнгида ўз ваъдасини бажарган. Майк Ларри Ҳолмсни нокаут қилган биринчи боксчи бўлди ва бу орқали собиқ жаҳон чемпионини рингда хор қилди.

    “Қайси нокаут билан фахрланаман? Албатта, Ларри Ҳолмс билан жангдаги нокаутим билан”, — деган эди Майк Тайсон интервьюларидан бирида.

    Аввалроқ “Дарё”да Майк Тайсонни бутун дунёга танитган жанг ҳақидаги мақола ҳам таржима қилинган эди. 1986 йили бўлиб ўтган жангда биргина зарба билан Майк Тайсон Тревор Бербикни уч марта йиқилишга мажбур қилиб супероғир вазн тоифаси тарихидаги энг ёш чемпионга айланганди.

    Мавзуга доир: Муҳаммад Али учун қасос: Тайсонни дунёга танитган жанг ҳақида биласизми? (видео)

    08.12.2024, 21:12   Изоҳ (0)   71931
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бокс#Майк Тайсон#Муҳаммад Али

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рингдаги «қотил», кабутарларга муҳаббат, қамоқ ва совурилган миллионлар. 55 ёшни қаршилаган афсонавий Майк Тайсон ҳақида

    30.06.2021, 17:00

    Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али

    03.12.2021, 21:14

    Тайсон ва Муҳаммад Алини миллионлаб долларга «ухлатган» ва арзимаган чақалар эвазига шерикларини ўлдирган каллакесар промоутер Дон Кинг ҳақида

    21.01.2022, 23:43

    Афсонавий боксчи Насим Ҳамид 48 ёшда. «Араб шаҳзодаси»нинг фаолиятидаги асосий 5 жанг

    12.02.2022, 23:54

    «Бокс спорт сифатида тугаган кун». Муҳаммад Алининг энг баҳсли ғалабаси ҳақида

    25.02.2022, 23:56

    Оғриқ ва қон. Майк Тайсон ва Эвандер Ҳолифилд ўртасидаги шов-шувли жанглар ҳақида

    28.06.2022, 23:49

    Энтони Жошуа бокс тарихидаги энг яхши оғир вазнли жангчи номини айтди

    07.07.2022, 17:11

    “Жунглидаги вайронагарчилик”. Ҳасим Раҳмоннинг Леннокс Льюис устидан сенсацион ғалабасига 22 йил тўлди (видео)

    22.04.2023, 14:58

    Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну ўртасидаги жанг ғолибига WBC’нинг махсус камари топширилади (фото) 

    27.10.2023, 12:22

    Оғриқ ва қон. Эвандер Ҳолифилд ва Майк Тайсон ўртасидаги шов-шувли жанг ҳақида 

    14.11.2023, 12:10

    Бокс афсонаси Муҳаммад Али томонидан ўйлаб топилган The G.O.А.Т. тушунчаси ҳақида 

    05.04.2024, 17:42

    Майк Тайсон: Ютубер тарихдаги энг буюк боксчи билан жанг қилмоқчи 

    19.08.2024, 15:35

    Майк Тайсон Мадримов—Кроуфорд жанги борасида ўз фикрларини билдирди 

    22.08.2024, 17:40

    Олександр Усик—Тайсон Фьюри реванш жанги. Қарама-қаршилик ҳақида маълумотлар

    23.08.2024, 19:15

    Майк Тайсон: “Темир Майк” қайтди 

    25.08.2024, 19:08

    Фьюри—Усик 2. Қарама-қаршилик тарихи, боксчиларнинг гонорари ва трансляция ҳақида маълумотлар

    11.09.2024, 21:08

    Майк Тайсон: Кроуфорд Мадримов билан жанг қилмаслиги керак эди

    24.09.2024, 16:32

    Тайсон Жек Пол билан жангда рингда ўлишга ҳам тайёрлигини билдирди

    30.10.2024, 11:28

    Майк Тайсон Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш жанги ҳақида гапириб ўтди 

    04.11.2024, 16:10

    Майк Тайсон блогерга қарши жангда қанча гонорар олиши маълум бўлди

    12.11.2024, 09:37

    Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга қарши жангда мағлубиятга учради

    16.11.2024, 10:36

    Тайсон келгуси йили яна жанг қилишни режалаштирмоқда

    18.11.2024, 10:19

    Коктейллардан машғулотларгача: дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?

    19.11.2024, 09:40

    Баҳодир Жалолов февралда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказиши мумкин

    18.11.2024, 17:52

    Ҳасанбой Дўсматовни нега “профессор” деб чақиришади? Боксчининг ўзи бунинг сабабини айтди

    20.11.2024, 19:20

    Муҳаммад Али учун қасос: Тайсонни дунёга танитган жанг ҳақида биласизми? (видео)

    22.11.2024, 15:44

    Шаҳрам Ғиёсов—Эймантас Станионис ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди

    25.11.2024, 10:49

    Бетербиев—Бивол реванш жанги санаси маълум бўлди

    27.11.2024, 11:23

    Баҳодир Жалоловнинг жанги расман тасдиқланди

    28.11.2024, 14:47

    Баҳодир Жалолов ва бошқа Олимпиада чемпионлари имзоси туширилган қўлқоп аукционда 26 миллионга сотилди

    29.11.2024, 10:44

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Расман: Исроил Мадримов декабрь ва февралда жанг ўтказади

    03.12.2024, 13:05

    Исроил Мадримов: “Асосий эътибор Богачукка қарши жангга қаратилган”

    04.12.2024, 10:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.