• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Paypal, Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ҳам ишлаши йўлга қўйилади

    Вазирлар Маҳкамасининг “Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Фото: “payabl.com”

    Қарорга кўра, 2024 йил якунига қадар Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси билан биргаликда халқаро онлайн тўлов компаниялари – Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay кабилар билан музокара ўтказиб, уларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўяди. 

    Зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритилади.

    Ўзбекистон — PayPal’га уланмаган Марказий Осиёдаги ягона давлат ҳисобланади. Компания дунёдаги энг йирик онлайн тўловларни амалга оширувчи тўлов ташкилотидир.

    Буюк Британия, Италия, Франция ва Германия каби давлатларда 90 фоиздан ошиқ онлайн тўловлар айнан PayPal орқали амалга оширилади. 

    PayPal’га муҳтож ўзбекистонликлар айланма йўллардан фойдаланади — бошқа мамлакатлар, масалан, Қозоғистон орқали рўйхатдан ўтади. Бироқ бу ноқулайлик туғдиради ва тизимнинг чекланган имкониятларидан фойдаланишга тўғри келади.

    PayPal’нинг ўзи Ўзбекистонда нега ишламаётгани ҳақида ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган, аммо ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бу мамлакатнинг яқин ўтмиши билан боғлиқлигини тахмин қилганди:

    Ҳақиқатан ҳам PayPal тизимида Ўзбекистон йўқ. Бунга менимча, Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида конвертация тизимининг ишламагани ва шу каби бошқа сунъий тўсиқлар сабаб бўлган деб ўйлайман, — дейди Шерматов.

    Унинг сўзларига кўра, вазирликнинг Марказий банк ва Молия вазирлиги билан биргаликдаги вазифаси Ўзбекистонни PayPal’га киритишдир. 

    Бироқ Ўзбекистонда компания фаолияти ҳанузгача йўлга қўйилгани йўқ. 

    Шерзод Шерматов 2022 йил 5 октябрь куни, Халқаро пресс клубда яна бир бор PayPal бўйича изоҳ бериб ўтган эди. 

    Америка—Ўзбекистон савдо палатаси ва элчихона орқали ҳам гаплашдик. PayPal’нинг ўз бизнеси дунёда ёмон аҳволда экан. Компания раҳбариятининг позицияси ҳозир кўпроқ Америкадаги ва барча PayPal бор бозорлардаги бизнесини ривожлантириш бўлиб, экспансия планлари йўқ экан. Мана бизга айтилган уларнинг расмий жавоби. Биздан ҳеч қанақа расмий қўшимча маълумот сўралгани йўқ,  деганди АКТ вазири. 

    Аввалроқ PayPal’нинг Ўзбекистонда ишламаслиги бўйича Марказий банк вакиллари томонидан ҳам изоҳ берилган эди. 

    Уларнинг сўзларига кўра, чекловни PayPal Ўзбекистонда бирор давлат органи ёки бошқа ташкилот билан келишмаган, муҳокама қилмаган ҳолда мустақил равишда ўрнатган.

    Марказий банк мамлакатда WebМоney ва Qiwi каби тизимлар ишлаётганига эътибор қаратган — уларга Ўзбекистонда чиқарилган Visa, Mastercard, UnionPay ёки “MIR” карталарини боғлаб қўйиш мумкин.

     

    Ўзбекистон томонидан ҳеч қандай тўсиқлар йўқ, Марказий банк эса ўзи қўймаган чекловларни олиб ташлай олмайди. Қачонки PayPal Ўзбекистонда тегишли бўлинма очиб, миллий валюта – сўмда тўловлар ва амалиётларни амалга оширмоқчи бўлса, у ҳолда амалдаги қонунчиликка кўра, PayPal Марказий банкдан тегишли лицензия олиши ва ўрнатилган тартибда назорат ва кузатув остида бўлиши талаб қилинади,  дейилади Марказий банк хабарида.
    02.10.2024, 17:50   Изоҳ (0)   8362
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Paypal#Apple Pay#Google Pay

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    eBay ва PayPal расман иккита мустақил компанияга ажралди

    21.07.2015, 11:11

    ИШИД дала қўмондони Индонезияда терактлар тайёрлашни PayPal орқали молиялаштирган

    12.01.2017, 09:28

    PayPal асосчиси Питер Тиль мамонтларни «қайта тирилтириш» лойиҳасига 100 минг доллар тикди

    05.07.2017, 08:54

    UzCard орқали PayPal, «Яндекс.Денги», WebMoney ва Qiwi’даги ҳисобни тўлдириш хизмати жорий қилинади

    06.06.2018, 18:16

    Технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги PayPal мавжуд бўлмаган ягона давлат бўлиб қолади

    03.10.2018, 10:25

    Google’даги авария сабаб бутун дунёда YouTube, PayPal ва Gmail ишида узилишлар рўй бермоқда

    03.06.2019, 10:16

    Xiaomi Mi Band 5 Google Pay билан ҳамкорликдаги NFC модулига эга бўлиши мумкин

    11.01.2020, 11:04

    Ўзбекистонда биринчи электрон пуллар тизими рўйхатдан ўтди. У Paypal билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида

    18.06.2020, 17:05

    Ўзбекистонда PayPal тизимига рухсат берилиши мумкин

    25.10.2020, 12:23

    Марказий банк PayPal’нинг Ўзбекистонда нима сабабдан ишламаслигини тушунтирди

    28.10.2020, 22:33

    PayPal Украинада тўлиқ ишлашни бошлади. Нима учун компания Ўзбекистонда ишламаяпти ва бу қачон ўзгариши мумкин?

    18.03.2022, 20:22

    Шерзод Шерматов Apple компаниясига Ўзбекистонда Apple Pay’ни ишга туширишни таклиф қилди

    24.06.2022, 17:11

    PayPal 2 минг нафар ходимини ишдан бўшатади. Нега компания ҳалигача Ўзбекистонда йўқ?

    01.02.2023, 23:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ламин Ямал ўзининг “орзулар жамоаси”ни тузди

    Спорт | 16 июл, 13:10

    Янги ўқув йилидан контракт миқдори ошадими? Вазирлик вакили аниқлик киритди

    Ўзбекистон | 16 июл, 13:08

    Ҳусий дилерлари Х ва WhatsAppʼда қурол сотаётгани маълум бўлди

    Дунё | 16 июл, 12:59

    Европа Иттифоқи Исроилга чора кўришга тайёрлигини эълон қилди

    Дунё | 16 июл, 12:24

    Пеп Гвардиола ёзда таркибни қисқартирмоқчи — “Манчестер Сити”нинг олти футболчиси жамоада кетиши мумкин

    Спорт | 16 июл, 12:10

    Машҳур кийим-кечак бренди хитойлик ишчиларни эксплуатация қилишда айбланди

    Дунё | 16 июл, 12:09

    Ўзбекистонга 17 июлдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

    Ўзбекистон | 16 июл, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.