eBay ва PayPal иккита мустақил компания бўлиб ажралиб чиқди, дея хабар бермоқда «Computerra.ru».
Ажралиш ҳақида 2014 йил сентябридаёқ маълум қилинган эди. Ташкилий масалалар билан бирга, NASDAQ’даги акцияларни бўлиб олиш муаммоси ҳам ҳал этилди. Энди улар EBAY ва PYPL белгилари остида сотилади.
Ушбу ажралиш ҳар иккала компанияга ўз бизнесида янада мослашувчан бўлишига ёрдам бериши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)