• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    PayPal 2 минг нафар ходимини ишдан бўшатади. Нега компания ҳалигача Ўзбекистонда йўқ?

    Онлайн пул ўтказмаларини амалга оширувчи дунёдаги энг йирик компания — PayPal 2 000 кишини ишдан бўшатишини эълон қилди, бу компания умумий ишчи кучининг 7 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда. 

    Фото: Bloomberg

    PayPal веб-сайтида эълон қилинган ходимларга йўлланган эслатмада PayPal президенти ва бош директори Ден Шулман қисқартириш қарори “жуда қийин макроиқтисодий шароитлар” билан боғлиқлигини тушунтирди.

    “Компания харажат тузилмасини бошқариш ва ресурсларни асосий стратегик мақсадларга йўналтиришда сезиларли ютуқларга эришди, аммо кўпроқ нарса қилиш керак”, — дейди у. 

    Ишдан бўшатиш тўғрисидаги эълонни “оғир хабар” деб атаган Шулман, ишдан бўшатиш келгуси ҳафталарда бўлиб ўтишини ва кетган ходимлар ёрдам пуллари олишларини айтиб ўтди.

    PayPal ходимлар сонини қисқартириш ҳақида эълон қилган биринчи йирик компания эмас. Охирги бир ой ичида шунга ўхшаш кўплаб чоралар эълон қилинди. 

    Масалан, Microsoft 11 мингга яқин ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Ундан аввал эса Amazon 18 мингдан ортиқ ходимини ишдан олишини эълон қилганди. 

    PayPal акциялари компания раҳбарининг ходимларга мурожаатидан кейин 2 фоизга қимматлашган.

    PayPal нега Ўзбекистонда ишламайди?

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистон — PayPalъга уланмаган Марказий Осиёдаги ягона давлат ҳисобланади. Компания дунёдаги энг йирик онлайн тўловларни амалга оширувчи тўлов ташкилотидир.

    Буюк Британия, Италия, Франция ва Германия каби давлатларда 90 фоиздан ошиқ онлайн тўловлар айнан PayPal орқали амалга оширилади. 

    PayPalъга муҳтож ўзбекистонликлар айланма йўллардан фойдаланади — бошқа мамлакатлар, масалан, Қозоғистон орқали рўйхатдан ўтади. Бироқ бу ноқулайлик туғдиради ва тизимнинг чекланган имкониятларидан фойдаланишга тўғри келади.

    PayPalънинг ўзи Ўзбекистонда нега ишламаётгани ҳақида ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган, аммо ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бу мамлакатнинг яқин ўтмиши билан боғлиқлигини тахмин қилганди:

    Ҳақиқатан ҳам PayPal тизимида Ўзбекистон йўқ. Бунга менимча, Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида конвертация тизимининг ишламагани ва шу каби бошқа сунъий тўсиқлар сабаб бўлган деб ўйлайман, — дейди Шерматов.

    Унинг сўзларига кўра, вазирликнинг Марказий банк ва Молия вазирлиги билан биргаликдаги вазифаси Ўзбекистонни PayPalъга киритишдир. 

    Бироқ Ўзбекистонда компания фаолияти ҳанузгача йўлга қўйилгани йўқ. 

    Шерзод Шерматов 2022 йил 5 октябрь куни, Халқаро пресс клубда яна бир бор PayPal бўйича изоҳ бериб ўтган эди. 

    Америка—Ўзбекистон савдо палатаси ва элчихона орқали ҳам гаплашдик. PayPalънинг ўз бизнеси дунёда ёмон аҳволда экан. Компания раҳбариятининг позицияси ҳозир кўпроқ Америкадаги ва барча PayPal бор бозорлардаги бизнесини ривожлантириш бўлиб, экспансия планлари йўқ экан. Мана бизга айтилган уларнинг расмий жавоби. Биздан ҳеч қанақа расмий қўшимча маълумот сўралгани йўқ, — деганди АКТ вазири. 

    Аввалроқ PayPalънинг Ўзбекистонда ишламаслиги бўйича Марказий банк вакиллари томонидан ҳам изоҳ берилган эди. 

    Уларнинг сўзларига кўра, чекловни PayPal Ўзбекистонда бирор давлат органи ёки бошқа ташкилот билан келишмаган, муҳокама қилмаган ҳолда мустақил равишда ўрнатган.

    Марказий банк мамлакатда WebMoney ва Қиwи каби тизимлар ишлаётганига эътибор қаратган — уларга Ўзбекистонда чиқарилган Visa, Mastercard, UnionPay ёки “MIR” карталарини боғлаб қўйиш мумкин.

    Ўзбекистон томонидан ҳеч қандай тўсиқлар йўқ, Марказий банк эса ўзи қўймаган чекловларни олиб ташлай олмайди. Қачонки PayPal Ўзбекистонда тегишли бўлинма очиб, миллий валюта – сўмда тўловлар ва амалиётларни амалга оширмоқчи бўлса, у ҳолда амалдаги қонунчиликка кўра, PayPal Марказий банкдан тегишли лицензия олиши ва ўрнатилган тартибда назорат ва кузатув остида бўлиши талаб қилинади, — дейилади Марказий банк хабарида.

    01.02.2023, 23:09   Изоҳ (0)   5711
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Фозилжон Қамбаров

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?

    01.02.2023, 20:28

    Сирдарёда ўсиш, Жиззахда пасайиш: ҳудудларда ишбилармонлик индекси қандай бўлмоқда?

    01.02.2023, 18:58

    Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда? 

    01.02.2023, 18:01

    Прогнозларга қарамай тўртинчи чоракда Европа иқтисодиёти ўсди

    01.02.2023, 14:14

    Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади

    01.02.2023, 11:22

    Ўзбекистонда инфратузилма тармоқларига киритилган инвестицияларнинг иқтисодий ўсишга таъсири қандай?

    31.01.2023, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.