• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги PayPal мавжуд бўлмаган ягона давлат бўлиб қолади

    2017 йил декабрь ойи охирида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилган эди, дейилади Spot нашри эълон қилган мақолада.

    Фото: Fortune

    Фото: Fortune

    Шундан кейин, Давлат раҳбарининг фармони билан Давлат дастури тасдиқланди, унинг 88-бандида «дунёнинг етакчи тўлов тизимлари (Visa, Mastercard, UnionPay, PayPal ва бошқалар) билан интеграциялашган замонавий чакана тўлов тизимлари фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва механизмини яратиш» норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Муддати — 2018 йил 1 сентябрь.

    Февраль ойининг охирида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги чора-тадбирлари «Йўл харитаси»ни тасдиқловчи президент қарори чиқарилди, унинг бандларидан бирида «контактсиз тўлов технологиясини кенг қўллаш, жумладан халқаро тўлов тизимлари (Visa, Mastercard, PayPal, Alipay ва бошқалар)дан фойдаланишни ривожлантириш ва рағбатлантириш, ушбу соҳадаги норматив базани такомиллаштириш» кўрсатилган, аммо натижалар лойиҳа эмас, балки чора-тадбирлар мажмуаси бўлиши керак. Муддати — 2018 йилнинг 1 июнигача.

    «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича таклифлар тайёрлаш» бўйича яна бир банд кўзда тутилган. Бунинг натижаси сифатида қонун 2018 йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда ишлаб чиқилиши керак эди.

    Сентябрь ойида «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори чиқди, унда яна электрон пул муаммоларини ҳал қилиш топшириғи юклатилган.

    Хусусан, Марказий банк «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши ва «электрон пуллар билан опецияларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, жумладан электрон пуллар эгаларини идентификация қилиш тартиби»ни ҳам жорий қилиши лозим.

    Фақат бу ерда муддат 2019 йилнинг 1 январига қадар деб кўрсатилган. Бунга кўра, шу кунгача қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва жорий қилиниши лозим эди. Шундан кейин бошқа норматив ҳужжатлардаги тегишли ўзгартиришларни киритиш, тасдиқлаш ва амалиётга татбиқ қилиш чораларини қабул қилиш керак бўларди.

    Буларнинг ҳаммасига бир неча ой вақт талаб этилади. Ахир электрон пуллар масаласи автомобиль ойналарини қорайтиришдек гап эмас, яъни бирон-бир сабабга кўра қисқа муддатда лойиҳа ишлаб чиқилса-ю, тасдиқланиб, ҳужжат қабул қилинса (май ойида ойналарни қорайтириш бўйича петиция 10 мингта овоз йиғди, июнь ойида эса қонун лойиҳаси тайёрланиб, август ойида рухсат берила бошланди).
    Электрон пуллар бўйича расмий маълумот йўқлиги сабабли, Spot таҳририяти июль ойининг бошида Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ)га мурожаат қилди.

    Ўша пайтда компания директори Аҳрор Маҳмудов Ўзбекистонда PayPal ишламаслигини, чунки қонунчилигимиз жисмоний шахсларга пулларини хорижий банкларда сақлашига рухсат бермаслигини, электрон ҳамёнлар эса хориждаги ҳисобвараққа тенглаштирилганини тушунтириб берди.

    Ушбу суҳбатдан бир ҳафта олдин Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш Ягона порталида жисмоний шахс бўлган резидентларга хорижий банкларда ҳисобварақ очиш ва ундан фойдаланишга рухсат бериш таклифи билдирилган лойиҳа эълон қилинди.

    Ушбу қарор мамлакатда электрон пулларнинг ишлаши учун зарур минимал ҳуқуқий асос яратади, аммо муҳокама июль ойидаёқ тугади, у чиқиши режалаштирилган сана (1 сентябрь) ҳам аллақачон ўтиб кетди.

    Натижада нимага эришилди?

    Сентябрь ойида содир бўлган ягона нарса (ва шу муддатнинг ўзида турли ҳужжатларда электрон пуллар ҳақида турли таклифлар тайёрлаш, кейин қатор чора-тадбирларни қабул қилиш, сўнгра эса қонун лойиҳасини тайёрлаш керак), бу юқорида айтиб ўтилган тўлов тизими ҳақида қарорнинг янги тасдиқланиш санаси — 2019 йилнинг январь ойи эканлигидир.

    «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида ҳам шу сана кўрсатилган бўлиб, унда ҳам «Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларга муносабатни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш» вазифаси юклатилган эди.

    Шундай қилиб сўнгги 9 ой ичида ҳар бирида электрон пул муаммоларини ҳал қилиш масалалари топширилган ҳукуматнинг 4 (!)та қарори чиқди, бироқ, амалда йил охирлаб бораётган бўлса-да, тайинланган муддатлар фақатгина ортга суриляпти, на PayPal, на Yandex. Money, на Qiwi Ўзбекистонда олдин ҳам бўлмаганидек, ҳозирда ҳам йўқ. Бундан ташқари, Марказий банк, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқаларда бунинг учун жавобгар шахслар тайинланган бўлса-да, уларни татбиқ этиш учун ҳатто ҳуқуқий база ҳам йўқ.
    Техник таркибий қисмига келсак, масалан Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) маълум қилишича, аллақачон америкалик ҳамкорларнинг барча талаблари бажарилган ва ҳозирда PayPal штаб-квартирасининг қарори кутилмоқда:
    «Ушбу хизматни ишга тушириш учун техник тайёргарликни илгарироқ бошлагандик. Қонун қабул қилиниши билан (жисмоний шахсларга чет элда ҳисоб рақамларини очишга имкон берувчи) биз дарҳол аҳолига PayPal, Yandex. Money, WebMoney ва Qiwi Wallet’да ҳисобларини тўлдириш имконини берамиз. Биз бошқа электрон тўлов тизимларига ҳам уланишни режалаштираяпмиз», — деган эди Аҳрор Маҳмудов ёз фаслида.
    Ҳозирча Ўзбекистон PayPal тармоғига қўшилмаган (Ўзбекистон PayPal’нинг «қора рўйхат»ида эмас) Марказий Осиёда ягона мамлакат (ва дунёдаги камчилик) мамлакатлардан бирилигича қолмоқда.

    Худди шундай Yandex. Money билан ҳам том маънода мамлакатни қамраб оладиган, лекин унинг ичида мавжуд бўлмаган ҳамённи тўлдириш нуқталари мавжуд бўлган карта аниқ кўринади:

     

    Расм: Yandex. Money тўлдирилган нуқталар. Улар Тожикистон, Қиғизистон ва Қозоғизтонда мавжуд, лекин Ўзбекистонда эмас.

    Расм: Yandex. Money тўлдирилган нуқталар. Улар Тожикистон, Қиғизистон ва Қозоғизтонда мавжуд, лекин Ўзбекистонда эмас.

    Январь ойининг бошида Amazon вакили Шоҳрух Жўраев, мамлакатдаги электрон тўловлар тизими жуда тез ривожланаётгани, бироқ улар маҳаллий ва ички бозорга мўлжалланганича қолаётгани, мамлакатда PayPal’нинг ўзи йўқлиги жараёнга кучли тўсқинлик қилаётганини таъкидлаб ўтди.

    «Ҳозирда Ўзбекистонда бор бўлган электрон тижорат (E-commerce) платформалари ҳам жаҳон бозорига қўшилмаган», — деган эди ўшанда Жўраев.
    Агар Ўзбекистонда электрон пуллар масаласи бўйича янги ҳужжат ишлаб чиқилмаса, натижада бу масала янада кечикади, у ҳолда унинг чиқишини 2019 йилга мўлжалласа бўлади (энг яхши ҳолатда).

    Ҳукуматнинг тўртта қарори ва Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили бўлишига қарамай, қарор қабул қилиш масаласи, барча кўринишлардаги қандайдир сабаблар билан яқин ўртада амалга ошмаслиги аниқ бўлди.

    Тимурмалик Элмуродов

    03.10.2018, 10:25   Изоҳ (0)   11042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Термиздаги Султон Саодат мажмуаси зиёратчилар гавжум жойга айланди (фото)

    03.10.2018, 10:10

    Фарғонада 2,2 млрд сўм ва 156 минг доллар маблағ эвазига замонавий тиббий диагностика маркази бунёд этилди (фото)

    03.10.2018, 09:45

    Тошкентда дарахтлар кесилиши масаласи: «Яна 50 йил шундай суръатда давом этса, келаси авлод чўлда яшайди»

    03.10.2018, 09:33

    Фаттоҳ Шодиев Назарбоевнинг топшириғига кўра, бир гуруҳ қозоқ миллиардерлари билан Туркистон шаҳрини қуради (фото)

    03.10.2018, 09:15

    Ўзбекистонда болалар боғчалари тарбияланувчилари ва ходимлари қатъий ҳисобга олинади

    03.10.2018, 09:15

    Ўзбекистон ва АҚШ таълим вазирларининг тарихдаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди (фото)

    03.10.2018, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.