Мамонтларни «қайта тирилтириш» ташаббуси PayPal тўлов хизматининг асосчиси Питер Тилда қизиқиш уйғотди. Миллиардер ушбу тадқиқотга 100 минг доллар инвестиция киритди, деб хабар беради «Наука».
Шундай қилиб Тиль бир неча йиллардан бери мамонт ва замонавий филлар геномини чатиштириш устида ишлаётган Гарвард университетидан бўлган олимлар жамосига кўмак берди. Ҳозирча бу илмий-фантастик соҳа ҳисобланади, бироқ генетиклар ушбу соҳа ҳақиқатга айланишига ишонмоқда.
Тилда қизиқарли бир факт мавжуд. «Ижтимоий тармоқ» фильми суратга олинишида асос бўлиб хизмат қилган китобда таъкидланишича, миллиардер Гарвард жамоаси раҳбари Жорж Черч билан «энг аҳмоқона нарсани» молиялаштириш бўйича суҳбат қурган. Китоб муаллифи Бен Мезричнинг қайд этишича, Тиль мамонтларнинг қайта тирилтирилишини тадқиқот фойдасига, сунъий интеллект ва ёшликни узайтириш имкониятини ўрганиётганлар фойдасига танлаган.
Черч февраль ойида маълум қилганидек, «қайта тирилтириш» режалаштирилаётган мамонтлар, биз мактаб дарсликларида кўрган мамонтлар каби бўлмайди.
Улкан мамонтлар ушбу турдаги ҳайвонларнинг музлаб қолган қолдиқларидан топилган ДНКлар ва Ҳиндистон ҳамда Африкада яшайдиган уларнинг авлодларини ДНК модификациялари ёрдамида «қайта тирилтирилади». Шунинг учун қадимий мамонт «тирилиши»ни эмас, «мамот белгилари бор филнинг тирилишини» кутиш лозим.
Ҳар қандай вазиятда ҳам бу ген инженериясида улкан қадам: Черч бир неча ўн йилдан бери қирилиб кетган турларни қайта тирилтириш масаласини ўрганади ва бу вақт давомида унинг жамоаси Осиё филлари хромосомаларига мамонтнинг 45 та генини топиб киритишга муваффақ бўлди.
Олимлар тўлақонли эксперимент эмбрионни CRISPR/Cas9 геномини илғор технологиялардан фойдаланиб таҳрир қилишни режалаштирмоқда.
Америкалик олимлар «маммопҳант» дея атаётган ушбу жонзот мамонтнинг барча аломатларига — ҳайвоннинг совуққа қарши курашишида кўмаклашувчи кичкина қулоқларга, тери остидаги ёғга, юнг ва «қайноқ» қонга эга бўлади. Олимлар ушбу улкан жонзот икки йилдан сўнг яна сайёра бўйлаб айланиб юришига ишонмоқда.
Изоҳ (0)