Дортмунднинг “Боруссия” клуби мухлислари Европа Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган “Селтик”га қарши ўйинда Европа клублари футбол мусобақаларига масъул ташкилот — UEFA’га қарши норозиликни намойиш қилди.
Манбага кўра, мухлислар “МАFIA UEFA” ёзуви туширилган баннер остига “Сизни спорт қизиқтирмайди — сизни қизиқтирадиган нарса фақат пул!” деб ёзган. Бошқа баннерда эса Лиганинг ўзгаришларига оид маълумот берувчи веб-сайтга ҳавола жойлаштирилган.
Маълумот учун, жорий мавсум UEFA Европанинг асосий турнири қатнашчилари сонини 4 тага оширди. Гуруҳ босқичи бекор қилинди ва мусобақада қатнашувчи 36 иштирокчи жамоанинг ҳар бири мусобақанинг биринчи босқичида бир мартадан саккизта рақиб билан ўйнайдиган лига тизимига ўтилди.
1 октябрь куни бўлиб ўтган 2-тур учрашувида Германия клуби “Селтик”ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Изоҳ (0)