“Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор 2023—2024 йилги Чемпионлар Лигасида 37 марта муваффақиятли дриблингни амалга оширди.
Бу кўрсаткич жорий мавсум учун рекорд ҳисобланади. Ушбу дриблинглардан 8 таси Чемпионлар Лигаси финалида Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши ўйинга тўғри келди. 2014—2015 йилги мавсумда Лионель Месси “Барселона” ва “Ювентус” ўртасидаги ўйинда рақибларига нисбатан 10 марта дриблинг амалга оширган.
Винисиус “Реал”га 2018 йилнинг июлида “Фламенго”дан келиб қўшилган эди. Трансфер суммаси 45 миллион еврони ташкил қилди, футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда Винисиус 39 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)