Сербиянинг Белград шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасида Европа чемпионлар лигаси бўлиб ўтди.
“Кўҳна қитъа” жамоаларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар совринли ўринларни эгаллади.
Грециянинг “Арис” клуби шарафини ҳимоя қилган Сардор Нуриллаев (-66 кг) ва Муроджон Йўлдошев (-73 кг) кумуш медалларга сазовор бўлди.
Диёра Келдиёрова (-52 кг) Туркиянинг “Галатасарай”, Шоҳруҳ Мамарасулов эса Сербиянинг “Ред стар” жамоаси билан бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақада Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва Алишер Юсупов (+100 кг) Испаниянинг “Стабия” клуби таркибида қатнашди. Бироқ ушбу жамоа шоҳсупага кўтарила олмади.
Изоҳ (0)