Саудия Арабистони клублари Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиши мумкин.
Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, Саудия Арабистони футбол ассоциацияси Чемпионлар Лигасининг 2024/25 йилги мавсумидан бошлаб, мусобақада иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Араб мамлакати футболи вакиллари Саудия Про-лигаси ғолиби Еврокубокнинг “уайлд кард”ини қўлга киритишини хоҳламоқда. Бу учун УЕФА билан музокаралар олиб боришга тўғри келади.
Саудия футболи раҳбарлари бу қадамни маҳаллий футбол нуфузини ошириш ва жамоаларга дунёнинг энг яхши клублари билан рақобат қилишига имкон бериш учун ташламоқчи.
Маълумот учун “Уайлд кард” (Wild card) — спортда, бирор мусобақада қатнашиш учун стандарт талаблардан четлаб ўтадиган спортчи ёки жамоага бериладиган махсус таклифнома.
Изоҳ (0)