Футбол бўйича Чемпионлар Лигаси финал учрашуви Англиянинг “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтди. Унда Мадриднинг “Реал” ҳамда Германиянинг “Боруссия” клублари тўқнаш келди. Учрашувни словениялик ҳакам Славко Винчич бошқариб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Германия клуби тўлиқ устунлик қилди. “Боруссия” зарбалар сонида ҳам, уларнинг аниқлигида ҳам Мадрид клубидан устунликка эришди. “Реал” биринчи бўлимда бирорта аниқ зарба бермади.
Иккинчи бўлимда “қироллик клуби” аниқроқ ва кескинроқ ўйнашни бошлади. Зарбаларнинг сони ва аниқлиги ортди. Учрашувнинг 74-дақиқасида Карвахаль бош билан ҳисобни очди. Шундан сўнг ҳам Мадрид клуби ўз омадини ҳужумда синашда давом этди. Натижада 82-дақиқада Белингемнинг узатмасидан сўнг Винисиус ҳисобни 2:0 га етказди.
86-дақиқада Фюлкруг бош билан зарба бериб дарвозани ишғол қилди. Аммо гол офсайд сабаб ҳисобга олинмади.
Шу тариқа “Реал” клуби 15-бор Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритди.
Чемпионлар Лигаси,
Финал баҳси
1 июнь, шанба
“Боруссия Д” — “Реал ” 0:2
Изоҳ (0)