Европа Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси, энг яхши ёш ўйинчиси ва рамзий жамоаси эълон қилинди.
Чемпионлар Лигасида мавсум рамзий жамоасидан фақатгина “Манчестер Сити”, “Интер” ва “Реал Мадрид” футболчилари ўрин олди.
Дарвозабон: Тибо Куртуа (“Реал Мадрид”);
Ҳимоячилар: Федерико Димарко, Алессандро Бастони (иккиси – “Интер”), Рубен Диаш, Кайл Уокер (иккиси – “Манчестер Сити”);
Ярим ҳимоячилар: Родри, Жон Стоунз, Кевин де Бруйне (барчаси – “Манчестер Сити”);
Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”), Бернарду Сильва, Эрлинг Ҳоланд (иккиси – “Манчестер Сити”).
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри Европа Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Турнир давомида ярим ҳимоячи 12 та ўйин ўтказиб, иккита тўп киритди.
Маълумот учун, Родри жамоасининг финалдаги ягона голига муаллифлик қилди. Футболчининг мусобақадаги узатмалари аниқлиги 93,8 фоизни ташкил этди.
“Наполи” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия эса Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсумининг энг яхши ёш футболчиси номига лойиқ кўрилди. Вингер Неапол клуби билан чорак финалгача етиб борди. Турнир давомида тўққизта ўйин ўтказиб, иккита гол урган ва тўртта голли узатма амалга оширган.
Изоҳ (0)