Испаниянинг нуфузли Marca нашри мавсумнинг ҳал қилувчи палласида “Реал Мадрид”даги дарвозабонлар танлови ҳақида инсайдер маълумот билан ўртоқлашди.
Манбанинг хабар беришича, Ла Лиганинг сўнгги турида “Бетис” билан (25 май) ва Чемпионлар лигаси финалида Дортмунднинг “Боруссия”си билан (1 июнь) ўйинда “қироллик клуби” дарвозасини белгиялик Тибо Куртуа ҳимоя қилади.
“Реал” клубининг украиналик дарвозабони Андрей Лунин ва испаниялик Кепа Арризабалага мавсумнинг сўнгги ўйинларида майдонга тушмайди.
Қайд этилишича, “Вильярреал” билан ўйинда (4:4) Лунин ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборганига қарамай, яхши савияни кўрсатган, бироқ бу Карло Анчелоттининг финал учун дарвозабон танлашига таъсир қилмайди.
Изоҳ (0)