Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг финалида “Манчестер Сити” ва “Интер” жамоалари 10 июнь, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 36-дақиқада “шаҳарликлар”нинг асосий футболчиларидан бири бўлган Кевин де Брюйне жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Фил Фоден эгаллади. Иккинчи бўлимда инглиз жамоаси фаолликни оширди ва 68-дақиқада ҳисобни очди. Родри ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди ва Пеп Гвардиола шогирдлари 2022/23 йилги мавсум Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди. Қайд этиб ўтиш жоиз, “Манчестер Сити” ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасини қўлга киритди.
ЕЧЛ
Финал
10 июнь, шанба
“Манчестер Сити” (Англия) – “Интер” (Италия) 1:0
Гол: 1:0 – 68 Родри.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз (Уокер, 82), Гундўған, де Брюйне (Фоден, 36), Грилиш, Бернарду Сильва, Родри, Ҳоланд.
“Интер”: Онана, Думфрис (Беллaнова, 76), Дармиан (Д’Амброзио, 84), Ачерби, Бастони (Гозенс, 76), Димарко, Брозович, Чалҳанўғлу (Мхитарян, 84), Барелла, Жеко (Лукаку, 57), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Барелла (59), Лукаку (83), Онана (90), Ҳоланд (90).
Изоҳ (0)