“Манчестер Юнайтед” ёзги трансфер ойнаси вақтида “Брайтон”нинг 21 ёшли камерунлик таянч ярим ҳимоячиси Карлос Балебани сотиб олмайдиган. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Брайтон” футболчи учун 115 миллион фунт стерлинг (133,4 миллион евро) талаб қилган. “Қизил иблислар” эса бу нархни ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобламоқда. Шунга қарамай, Балебанинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиш эҳтимоли ҳали ҳам сақланиб қолаётгани айтилмоқда.
Аввалроқ, Балебага Манчестернинг яна бир клуби — “Сити” томонидан ҳам қизиқиш билдирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумотларга кўра, бош мураббий Пеп Гвардиола жароҳат сабаб узоқ муддат сафдан чиққан Родри учун муносиб ўринбосар қидирмоқда. Балеба эса бу позиция учун энг яхши номзодлардан бири сифатида қаралмоқда.
- Ўтган мавсум Карлос Балеба “Брайтон” сафида жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
- Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
- Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)