• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Пул Марказий Осиё

    Эрон-Ҳиндистон бирлиги: Ҳиндистон ва Марказий Осиё савдо йўли

    Эрондаги Чобаҳор порти Покистоннинг Карачи ва Гвадар портларини четлаб ўтиб, Ҳиндистонга Марказий Осиёга чиқиш учун катта стратегик имконият яратади. Энергия таъминотини таъминлаш, савдони кенгайтириш, янги бозор ресурсларини қўлга киритиш ва минерал бойликлар Ҳиндистоннинг минтақадаги асосий иқтисодий манфаатлари бўлиб қолмоқда.

    Фото: Press TV

    Логистик муаммоларга қарамай, 2024 йил май ойида имзоланган ўн йиллик шартнома асосида India Ports Global Limited (IGPL) бошчилигидаги Чобаҳор порти бу борада Ҳиндистон учун катта аҳамиятга эга. Ушбу порт муқобил савдо йўлларини яратиш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларнинг, жумладан, Халқаро Шимол-Жануб транспорт йўлаги (INSTC) нинг бир қисмидир. 

    Харита Шимоли-Жанубий коридорга кириш учун Покистон портларини четлаб ўтадиган янги йўналишни кўрсатмоқда

    Томонлар логистикани яхшилаш мақсадида 2024 йил 1 август куни 20 ТЕУ контейнердан иборат керамик контейнер поездини Бандар-Аббосдан Ўзбекистоннинг Чуқурсой станцияси йўналишида Сарахсга муваффақиятли етказди.

    Ҳозирда Эрон, Ҳиндистон ва Марказий Осиё минтақада савдо ҳажмини ошириш учун Чобаҳор порти йўналишидан кўпроқ фойдаланиш ниятида.

    2023 йилдан бошлаб Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо тармоқларида ўзгарувчан, аммо сезиларли алмашинувлар юз берди.

    • Марказий Осиёга экспортда, хусусан, фармацевтика, электротехника ва механика соҳаларида ўсиш кузатилди. Жами экспорт 2022 йилда энг юқори чўққига чиқди, бу эса иқтисодий ҳамкорлик мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
    • Ҳиндистон импортини эса минерал ёқилғи, ўғит ва ноорганик кимёвий моддалар ташкил қилади. Йилдан йилга баъзи сезиларли пасайишлар бўлган бўлса-да, 2023 йил импорт миқдорида сезиларли ўсиш қайд этилди.

    Ушбу динамик савдо алоқалари Ҳиндистон ва Марказий Осиё республикалари ўртасидаги стратегик иқтисодий ҳамкорликни, ўзаро савдо ўсиши ва уни диверсификация қилиш имкониятларини беради. Ўзгарувчан савдо узоқ муддатли иқтисодий алоқалар ва ўзаро манфаатларни мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорликни кучайтириш йўналишларини кўрсатади. Чунки Ҳиндистон Марказий Осиё бозори билан боғланиш учун ушбу йўналишларга муҳтож.

    Чобаҳор порти: Афғонистон ва Марказий Осиё савдо бозорлари эшиги

    Ҳиндистон ушбу портни ривожлантириш бўйича ҳамкорликларни кенгайтиришга интилмоқда. Бу эса Ҳиндистон автомобиль транспорти ва автомобиль йўллари вазири Нитин Гадкарининг Эроннинг янги сайланган президенти инаугурациясида иштирок этиши билан намоён бўлди. Томонлар Чобаҳор порти ўзаро ва минтақавий савдони мустаҳкамлаш билан бирга, денгизга чиқиш имкони бўлмаган Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақа ва жаҳон бозорларига чиқишни таъминлайди дея таъкидлади.

    Келажакда ҳам ушбу ҳамкорликни ва ўзаро иқтисодий ўсишнинг давом этишини интиқлик билан кутамиз. Ҳиндистон-Эрон мамлакатларининг фаровонлиги ва ривожи учун бошқа соҳаларда ҳам ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз, деди Гадкари.

    IPGL Чобаҳор портида иш бошлаганидан бери 90 000 дан ортиқ контейнер ва 8,4 миллион тонна юк ўз манзилига юборилган. Бу эса Марказий Осиё билан савдо алоқаларини сезиларли даражада яхшилаган. Чобаҳор порти INSTCда Ҳинд океани ва Каспий денгизини боғлаш орқали Ҳиндистон, Эрон, Россия ва Европа ўртасида юк ташиш вақти ва нархини қисқартиради.

    Иқтисодий инвестициялар ва савдо салоҳияти

    Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо алоқалари йирик ўсиш салоҳиятига эга. Ҳиндистоннинг минтақага асосий экспорти фармацевтика, ахборот технологиялари, автомобиль қисмлар ва ускуналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат.

    Шартномага мувофиқ, IGPL Шаҳид Беҳешти терминалини модернизация қилиш учун 120 миллион доллар сармоя киритади. Шу билан бирга, порт инфратузилмасини яхшилаш учун 250 миллион долларлик кредит линиясини ажратади.

    Ушбу чора-тадбирлар Ҳиндистоннинг Марказий Осиё билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва Покистон портларига қарамликни камайтириш имконини беради.

    Ҳиндистоннинг Ашхобод келишуви каби минтақавий келишувлардаги иштироки ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиради. Битим Марказий Осиё ва Форс кўрфази ўртасида транзит ва юк ташишни осонлаштириб, Марказий Осиё, Афғонистон, Эрон ва Ҳиндистон давлатларини бир-бирига яқинлаштиради.

    Геосиёсий ва дипломатик динамика

    Афғонистон ва Покистон ўртасидаги сўнгги дипломатик воқеалар савдо динамикасига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. Покистоннинг транзит келишуви бўйича муайян товарларга нисбатан чекловлари икки давлат ўртасидаги транзит савдосининг 50 фоизга қисқаришига олиб келди.

    Афғон расмийлари бу чекловлар савдони мураккаблаштириб, кўплаб савдогарларни муқобил йўл излашга ундаётганини билдирди.

    Lightbox Image

    Бу борада Эрон қулай альтернатива сифатида намоён бўлди. Эрон вакили Ҳасан Каземи Қомининг маълум қилишича, афғон инвесторлари Эроннинг Чабаҳор шаҳридаги тижорат, турар-жой ва маъмурий лойиҳаларга 35 миллион доллар маблағ киритган.

    Ҳиндистоннинг АҚШ, Исроил ва Форс кўрфази давлатлари билан алоқалари, шунингдек, Эроннинг Хитой билан яқинлашуви Чобаҳор лойиҳаси устида мураккаб сиёсий муҳит яратади.

    АҚШ Эронга қарши санкцияларга қарамай, Афғонистонга гуманитар юкларни етказиб бериш ва Хитойнинг минтақадаги таъсирига қарши туришда Чобаҳор портини истисно деб топди.

    Хитойнинг Покистондаги Гвадар портини Хитой-Покистон иқтисодий коридори ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг бир қисми сифатида ривожлантириш режаси Ҳиндистон учун қўшимча муаммоларни келтириб чиқаради. Бу геосиёсий кескинликка сабаб бўлиб, Ҳиндистон ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун дипломатик ёндашув қўллашга мажбур бўлди.

    Минтақавий ҳамкорлик ва инфратузилмавий лойиҳалар

    Афғонистон орқали трансафғон темир йўли, Қозоғистон, Туркманистон ва Афғонистон ҳамкорлиги меваси бўлган Турғунди, Ҳирот, Қандаҳор ва Спин-Болдак шаҳарларини боғловчи янги темир йўлни қуриш бўйича қўшимча режалар Марказий Осиё мамлакатлари учун савдони диверсификация қилишда муҳим аҳамиятга эга.

    Ушбу лойиҳа муваффақияти ҳали ҳам Афғонистон ва Покистон чегарасидаги вазият, мамлакатларнинг ушбу коридордан фойдаланиш стратегияларига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

    Lightbox Image

    2018 йилда Ўзбекистон томонидан илк бор таклиф этилган Трансафғон темир йўли лойиҳаси Афғонистон темир йўл тармоғини Мозори Шарифдан Кобулгача, кейин эса Покистон билан чегарадош Torxамгача олиб бориши кўзда тутилган.

    Темир йўл қуриб битказилгандан кейин йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш сиғимига эга бўлиши, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасида юк ташиш вақтини сезиларли даражада қисқартириши кутилмоқда.

    Лойиҳа халқаро жабҳада буюк қизиқиш уйғотди. Ҳозирда эса техник-иқтисодий асослаш ишлари олиб борилмоқда ва кўплаб мамлакатлар, жумладан Қатар ва БАА билан ҳамкорлик режалари мавжуд. Трансафғон темир йўлининг қурилиши 2028 йилга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари лойиҳа юкларни етказиб бериш муддатини 35 кундан 5 кунга қисқартириши мумкинлигини айтиб ўтди. Покистон орқали Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган темир йўл йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш имкониятини яратиши кутилмоқда.

    Аммо Афғонистон ва Покистон чегарасидаги беқарор вазият туфайли ушбу савдо йўналиши ривожида тўсиқлар юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатда савдони Эрон портларига йўналтириш муқобил ечим деб қаралмоқда.

    Шу сабабдан Қозоғистон ва Туркманистон ҳам Афғонистон орқали бошқа транспорт йўналишини ишлаб чиқмоқда. Томонлар Турғунди (Туркманистон) – Ҳирот – Қандаҳор – Спин Болдак (Афғонистон) шаҳарларини боғловчи янги йўналиш яратиш масаласини муҳокама қилмоқда. Ушбу темир йўл Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги савдо айланмасини кенгайтиришда катта рол ўйнайди. Туркманистон-Афғонистон чегарасидан Ҳирот шаҳрига темир йўл қуриш режалаштирилган бўлиб, Қозоғистон мазкур қурилиш учун материаллар етказиб бериш ниятида.

    Шунингдек, ҳамкорлик доирасида Ҳиротда мултимодал юк ташишнинг муҳим марказини, жумладан йиллик сиғими 1 миллион тонна нефть терминалига айланувчи қуруқлик портини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Бу линия Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистоннинг Карачи, Гвадар ва Қосим денгиз портларига чиқиш учун муқобил йўналиш бўлиб, мавжуд транзит йўналишларига қарамликни камайтиради.

    Маршрутнинг ўзи юкларни Қозоғистон ва Туркманистон томонидан илгари сурилган турли манзиллардан Эрон портларига йўналтириш имкониятини беради.

    • Биринчидан, Эрондан Мозори Шарифга, у ерга эса Ҳирот шаҳрига бориш мумкин.
    • Иккинчидан, Тургунди – Ҳирот – Қандаҳор – Спин-Булдак йўналиши бўйича Покистон ва Афғонистон чегарасидаги айрим низоли ҳолатларга ечим бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан, Афғонистон ўз юкларининг бир қисмини Фараҳга, у ердан Заранжга йўналтирса, юклар Ҳиндистон ва Форс мамлакатлари билан савдо учун Эрон портларига етиб боради.
    Ушбу лойиҳалар муваффақияти бир қанча омилларга, жумладан Афғонистон ва Покистон ўртасидаги барқарор хавфсиз вазият, жалб қилинган мамлакатларнинг молиялаштириш ва техник ресурсларни таъминлаш қобилияти ва ушбу йўлаклардан фойдаланиш стратегияларига боғлиқ.

    Чобаҳор портини ривожлантиришда дуч келиниши мумкин бўлган муаммолар

    Стратегик аҳамиятига қарамай, Чобаҳор лойиҳаси бир қатор муаммоларга дуч келмоқда. Эронга қарши халқаро санкциялар, халқаро тўловлар учун SWIFT тизимига кириш имкони йўқлиги молиявий операцияларни чеклайди, бу эса инвестициялар жалб қилишни қийинлаштиради. Бу ҳолат порт имкониятларини чеклайди ва ривожланишни мураккаблаштиради.

    Бундан ташқари, сиёсий беқарорлик ва санктиялар билан боғлиқ хавф туфайли хусусий инвесторлар ҳам лойиҳага катта маблағ ажрата олмайди. Портни модернизация қилиш ва кенгайтириш жараёнининг секинлашиши эса катта молиявий харажатларни талаб қилади.

    Хулоса: Марказий Осиёга қаратилган Эрон-Ҳинд йўли истиқболи

    Эрон-Ҳиндистон ҳамкорлиги ва Чобаҳор портини ривожлантириш Ҳиндистоннинг Марказий Осиёга тўғридан-тўғри киришни таъминлаш стратегиясида тамал тошлари ҳисобланади. Ушбу ташаббус Ҳиндистоннинг иқтисодий манфаатлари, жумладан энергия таъминотини таъминлаш, савдони кенгайтириш ва янги бозорларга кириш учун жуда муҳимдир.

    Мураккаб геосиёсий муҳитга, халқаро санкциялар ва минтақадаги муаммоларга қарамай, Чобаҳор порти Ҳиндистон учун Покистон ҳукмронлик қиладиган анъанавий йўналишларни четлаб ўтиш имконини беради. Ушбу муаммоларни ҳал қилишда таҳлилий ёндашув Ҳиндистон ва Марказий Осиё савдо салоҳиятини ва стратегик амбицияларини тўлиқ рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

    Муаллиф: Элданиз Гуссеинов

    23.08.2024, 20:00   Изоҳ (0)   6712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистон “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг бир қисмига айланиши мумкинми?

    08.05.2024, 19:38

    Чобаҳор порти: Ҳиндистоннинг Марказий Осиёга кириш эшигига назар

    15.06.2024, 08:40

    Осиёни “коридорлаштириш”: ҳамкорлик, рақобат ва оқибатлар

    25.07.2024, 17:34

    Ҳаррис АҚШ президенти сифатида Украина ва НАТОни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

    23.08.2024, 19:45

    Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида кучли сув тошқинлари содир бўлди (видео)

    23.08.2024, 19:11

    Конгода маймунчечак сабабли маймун гўштини истеъмол қилиш тақиқланди

    23.08.2024, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.