Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида кучли сув тошқинлари содир бўлди, дея The Watchers хабар берди.
Нашрга кўра, шаҳарда бор-йўғи бир кун ичида бир йиллик ёғингарчилик кузатилган, бу эса кучли сув тошқинига сабаб бўлган.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларда кучли сув тошқинлари автомобилларни ботқоқликка тортаётгани, одамлар эса омон қолиш учун машиналарини ташлаб кетгани акс этган. Катта ҳажмдаги сел суви бир қатор транспорт воситаларини сув остида қолдирган.
Мадина ислом оламида Маккадан кейин иккинчи энг муқаддас шаҳардир. Мадина мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлашган. Мадина чўл иқлимида жойлашган бўлиб, йиллик ўртача ёғингарчилик 60 дан 100 мм гачани ташкил этади. Энг кўп ёғингарчилик қиш ойларида, хусусан, декабрь, январь ва февраль ойларида кузатилади.
Изоҳ (0)