• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Афғонистон “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг бир қисмига айланиши мумкинми?

    Геосиёсий кураш тобора авж олаётган бир паллада Хитой ҳали жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиш масаласи сўроқ остида турган “Толибон” билан алоқаларни мустаҳкамлаб, ўз элчисини тайинлади. Бундан ташқари, 2023 йилнинг октябрь ойида Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” лойиҳасига бағишланган саммитда “Толибон” вакилларининг ҳам кўриниш бериши бир қанча саволларни пайдо қилди.

    Хўш, Афғонистон Хитойнинг йирик геоиқтисодий лойиҳасида иштирок эта оладими? Афғонистоннинг иштироки минтақадаги, хусусан, Ўзбекистон учун муҳим бўлган Афғонистон орқали ўтувчи трансафғон темирйўл лойиҳасига қандай таъсир қилади?

    “Дарё” ушбу мавзуда иқтисодий таҳлилчи Қобилжон Исаев ва сиёсий таҳлилчи, “Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси эксперти Наргиза Умарова билан суҳбатлашади.

    – Афғонистон Хитойнинг йирик лойиҳасида қатнаша оладими ва бунда Афғонистонда қандай имкониятлар мавжуд?

    Наргиза Умарова, сиёсий таҳлилчи:

    – Аслида, Афғонистон бир оёғи билан Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳасида турибди. Боиси 2023 йилнинг май ойида “Толибон” ҳукумати (Ўзбекистон томонидан тан олинмаган – таҳр.) Хитойнинг энг йирик лойиҳаларидан бири – Хитой-Покистон иқтисодий коридорида иштирок этишини маълум қилган эди. Бу расмий Пекиннинг ундови асосида амалга оширилди. Лекин географик жиҳатдан Афғонистон Покистон орқали Хитойга чиқишдан қанчалик манфаатдор? Ваҳоланки, Афғонистонни Хитой билан тўғридан тўғри боғлайдиган Ваҳан йўлаги мавжуд. Бу йўлак бир вақтнинг ўзида тўртта мамлакатни бир-бири билан боғлайди. Бироқ бу мураккаб релеф.

    Менинг назаримда, Афғонистон Покистон орқали Хитойга боғланишдан кўра, тўғридан тўғри Хитойга чиқиш ҳаракатини амалга оширмоқда. Сабаби Афғонистон муваққат ҳукумати Ваҳан йўлагини таъмирлаётганини маълум қилди. Шунинг учун Афғонистон де-факто Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳасида иштирокини бошлаган.

    Хитойнинг Афғонистон орқали Эронга ўтувчи йўли

    Бу ерда Эронга эътибор қаратмасликнинг иложи йўқ. Чунки Эрон трансафғон коммуникацияларида ташаббусни ўз қўлига олаётган ўйинчи ҳисобланади. Шунингдек, Афғонистон ва Эрон савдо йўлларни бир-бирига боғлаб бериш жиҳатдан уникал жойлашувга эга. Масалан, Эрон океанга бемалол чиқиши мумкин. Хусусан, Эрон Хитой билан жадал алоқаларга эга. Шу боисдан бу ерда йўлнинг қисқа бўлиши жуда муҳим. Назаримда, Хитой Эронга эмас, балки Эрон Хитойга чиқишга ҳаракат қилмоқда.

    Эрон 2008 йилда Хаф-Ҳирот темирйўл қурилишини бошлаган эди. Бу темирйўл тўртта босқични ўз ичига олади. Яқинда хабар берилдики, темирйўл қурилишининг тўртинчи босқичи якунланган. Яъни Эрон Афғонистонга чиқиш учун жадал суратларда темирйўл қурмоқда. Лекин бу ерда бошқа муҳим лойиҳалар ҳам мавжуд. Масалан, “Толибон” Ҳирот шаҳрини транспорт-логистика марказига айлантиришни маълум қилмоқда. Бу ерда Эроннинг позицияси жуда кучли. Эрон Хитойга чиқиш учун Ҳирот орқали Қандаҳорга уланишни мақсад қилган. Бу Ўзбекистоннинг логистик имкониятларини бир оз пасайтиради. Эрон билан биргаликда бу ерда Туркманистон ҳам мавжуд.

    Наргиза Умарова, сиёсий таҳлилчи
    Фото: “Дарё”

    Қобилжон Исаев, иқтисодий таҳлилчи:

    – Наргиза опа геосиёсий нуқтайи назардан жуда тўғри таҳлил қилдилар. Чунки йирик ўйинчиларнинг манфаатлари бу ерда гуруҳларга бирикмоқда. Масалан, “Бир макон, бир йўл” лойиҳасини дастлаб амалга ошириш учун 900 миллиард доллар керак, дейилди. Вақт ўтиб 5 триллион, дейилди. Ҳозир эса 15 триллион, деб иддао қилишмоқда. Бир неча йиллар давомида Хитойнинг Марказий Осиёдан ўтувчи транспорт йўллари ўзгариб борди. Сабаби Россия илгари сураётган Евросиё иқтисодий иттифоқига минтақа мамлакатлари тортилди. Бу лойиҳа Хитой ва Эрон билан савдо шартномасига эга эди. Ҳозир бизнинг олдимизда 3 та йирик ўйинчи мавжуд. Булар: Хитой, Россия ва АҚШ. Америка Ўзбекистон учун энг қулай йўл бу — трансафғон темирйўли, деб айтиб келади.

    Эрон сиёсати энг катта парадокс ичида ётади. Яъни Эрон сиёсатининг зоҳири бошқа, лекин ботини умуман бошқа. Масалан, Эроннинг 5 мингдан ортиқ маҳсулотларига санкция жорий қилинган. Лекин Эрон ЯИМ ярим триллион долларни ташкил қилади. Бундай санкциялар билан бир вақтлар Югославиядек мамлакат парчаланиб кетган. Наргиза опа таъкидлаганларидек, бу ерда Эрон Хитойга интилмоқда ва бу Ўзбекистоннинг Афғонистон орқали ўтувчи лойиҳаларига соя солади. Лекин бу ерда асосий гап — транспорт тармоқларини профессионал тарзда ташкил қила оладиган тизим бўлишида. Мен “Толибон”ни бундай профессионал тизим ярата олади деб ўйламайман. Ўзбекистон эса буни азалдан орзу қилади.

    Қобилжон Исаев, иқтисодий таҳлилчи
    Фото: “Дарё”

    Наргиза Умарова, сиёсий таҳлилчи:

    – Хитой олдиндан Афғонистонга энг кўп инвестиция киритиб келган давлат ҳисобланади. Афғонистондаги табиий маъдан конлари учун бир неча йиллар олдин ўтказилган тендерларда Хитой компаниялари ютиб чиққан. Улар Афғонистонда барқарорлик бўлишини кутаётган эди. 2007 йилда Хитойнинг катта бизнес корпорацияси Афғонистондаги айнак-мис конида руда қазиб олиш учун тендерда ғолиб чиқади. Тендернинг асосий шартларидан бири – транспорт инфратузилмасини яратиш бўлади. Бу ерда гап Мозори Шариф–Кобул–Пешовар йўналишидаги темирйўл ҳақида бормоқда. Яъни Хитой бу темирйўлни қуришни ўз зиммасига олган эди. Лекин кўплаб лойиҳаларнинг барбод бўлиши ва унутилишига Афғонистондаги беқарорлик жиддий таъсир кўрсатди. Мисол учун, 2021 йилнинг куз ойида Афғонистонда трансафғон темирйўлининг қурилиши бошланиши керак эди.

    Трансафғон коридори
    Фото: “Дарё”

    “Толибон”нинг проактив сиёсати мени жуда ҳайратга солмоқда. Худди ортдан кимдир унга “дирижорлик” қилаётгандек туюлмоқда. Чунки “Толибон” керакли нуқталарда оқилона сиёсат юритмоқда. Афғонистон фақат Ўзбекистонга боғланиб қолмоқчи эмас. Улар Туркманистон, Қозоғистон ва Эрон билан транспорт-логистик муносабатларни жуда яхши йўлга қўйди. Масалан, “Толибон” Покистон билан муносабатлари кескин бўлса-да, транспорт-логистика масаласида барибир ҳамкорлик қилмоқда. Чунки бу ерда бошқа ўйинчиларнинг манфаатлари ўртада турибди.

    Охирги вақтларда “трансафғон темирйўли Ўзбекистонни Жанубий Осиё мамлакатлари, хусусан, Покистон ва Ҳиндистон билан боғлайди”, деган риторик гапларни кўп эшитмоқдамиз. Лекин менинг назаримда, Покистон бош қўшган лойиҳаларга Ҳиндистон аралашмайди. Яъни Покистон-Ҳиндистон чегарасида юкларни ўтказиш жуда мураккаб. Икки давлатнинг муносабатлари жуда совуқ. Шунинг учун Ҳиндистон Марказий Осиёга чиқиш учун Эрон портларидан фойдаланмоқчи.

    Бугунги кунда трансафғон коммуникациясида катта ва маҳаллий ўйинчиларнинг чигал тўқнашуви юз берган. Охирги вақтларда бу ерда Россия анча жонланиб қолди. Ҳатто Россия Афғонистондан ўтадиган темирйўл лойиҳасига инвестор сифатида қўшилмоқчи. Ваҳоланки, Россиянинг Жанубий Осиёга чиқувчи бир қанча йўлаклари бор. Лекин 2023 йил 1-2–ноябрь кунлари ШҲТга аъзо давлатларнинг транспорт вазирлари учрашувида Беларусь–Россия–Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон янги коридорини яратиш масаласи кўтарилди. Яқинда бу бўйича Термиз шаҳрида тақдимот бўлиб ўтди. Яъни тобора шу нарса аёнлашмоқдаки, бу коридор яқин орада ишга тушади. Лекин нега бирданига Россия бунга қизиб қолди?

    Ҳозир Россиянинг гази ва нефти санкциялар остида. Шунинг учун Россия ўзининг гази ва нефтини Жанубий Осиёга сотмоқчи. Чунки Жанубий Осиё жуда катта бозор. Унутмаслик керакки, трансафғон маршрути бўйлаб нафақат temiryoъl қуриш, балки газ қувурлари ва электр узатиш тармоқларини тортиш ҳам кўзда тутилган.

    Агар Хитой Ваҳан коридорини ривожлантириш учун инвестиция киритишни бошласа, бундан Тожикистон жуда катта манфаатдор. Ваҳан коридорининг очилиши фақат Афғонистондан Хитойга йўл очилди, дегани эмас. Бу ерда Тожикистондан Хитой ва Покистонга ҳам йўл очилади. Ва бу Марказий Осиё мамлакатлари орасида кучлар балансини ўзгартиради. Ҳозир Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон трансафғон коммуникациялари учун жиддий курашга киришган.

    – Трансафғон коммуникацияларида минтақа мамлакатлари бир-бирига рақобатчими? Ва бунда йирик ўйинчиларнинг манфаати қаерда?

    Қобилжон Исаев, иқтисодий таҳлилчи:

    – Америка Марказий Осиё мамлакатларининг энди ягона инфраструктурадан фойдаланишини истамоқда. Ҳозир аста-секин Жаҳон савдо ташкилоти ҳам трансформация бўлиб бормоқда. Россия эски даъволарини қўймаяпти. Хитой бўлса давлатларга янги глобализм таклиф қилмоқда. Хитой Марказий Осиё давлатларида Жануби-шарқий Осиёнинг ролини мустаҳкамламоқчи. Эрон эса доим ўзига бозор излаган. Бу ерда миллий манфаатлар қаерда? Қачонки минтақа давлатлари катта ўйинчилар учун профессионал аутсорсингга айланса!

    Бу минтақада кўплаб лойиҳалар шартнома имзоланганидан кейин тўхтаб қолмоқда. Ҳатто лойиҳалар охирги босқичга ҳам етиб бора олмаяпти. Бу ерда гап сиёсий ўйинчиларда. 2021 йилда биз Афғонистонда умуман бошқа воқеаларни кутган эдик. Масалан, 2017 йилда Ашраф Ғани Тошкентга келган эди. Шунда жуда бошқача баёнотлар берилган. Лекин олти йилда кўп нарса ўзгариб кетди. Агар мақсадимиз транзит бўладиган бўлса, сиёсий нигоҳни тўғрилаб олишимиз керак.

    Беларусь–Россия–Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон коридори
    Фото: Sputnik

    Наргиза Умарова, сиёсий таҳлилчи:

    – Аслида Ўзбекистон дастлаб Афғонистон орқали Эронга чиқмоқчи эдик. Лекин бирдан расмий Тошкент ўз нигоҳини Покистонга қаратишни бошлади. Бу ерда Хитойнинг таъсири сезилмоқда. Агар Ўзбекистон Покистонга чиқса, ўз-ўзидан Ўзбекистон Хитой-Покистон иқтисодий коридорига интеграция қилади. Чунки Ўзбекистон Покистоннинг Гвадар ва Карачи портларидан фойдаланмоқчи. Бу портларга катта инвестиция киритаётган давлат бу — Хитой.

    Эронда Ўзбекистон учун муҳим бўлган Чобаҳор порти мавжуд. Чобаҳор ва Гвадар бир-бирига рақобатчи ҳисобланади. Фақат биттасининг ортида Хитой, иккинчисининг ортида эса Хитойнинг энг катта рақобатчиси Ҳиндистон турибди. Бу ерда Ҳиндистонни ҳам катта ўйинчи сифатида манфаатларини унутмаслигимиз керак.

    Суҳбатнинг тўлиқ шаклини “Дарё”нинг YouTubeъдаги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    08.05.2024, 19:38   Изоҳ (0)   4421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йирик давлатлар қизиқаётган лойиҳа: Трансафғон коридорининг геосиёсий ўлчовлари 

    16.03.2024, 20:01

    Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади

    30.04.2024, 16:50

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича амалий ишлар кўриб чиқилди 

    06.05.2024, 21:58

    Ҳисор қўриқхонасидаги фотоқопқонга қизил суғур муҳрланди (видео)

    08.05.2024, 18:50

    “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” — АҚШ элчиси

    08.05.2024, 18:41

    Ўзбекистонликлар Кореяга қурилиш соҳасига ишга юборилиши мумкин 

    08.05.2024, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.