• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    “Гажини” фильми юлдузи — Асин Тоттумкал нима учун машҳурлик чўққисида кинони тарк этган?

    Асин Тоттумкал Болливудда 100 крор рупия тўплаган илк ҳинд фильми “Гажини” да дебют қилади. Салмон Хон билан бирга ўйнаган “Доим тайёрман!” картинаси чиққанидан кейин эса уни “омад тумори” деб аташади.

    Аммо Болливуддаги дебютидан олдин Асин 7 йил давомида Жанубий Ҳиндистон киносида муваффақиятли рол ўйнаган, у кинога 15 ёшида, мактаб ўқувчиси бўлган пайтидаёқ кириб келган. Асин Тоттумкал 1985 йил 26 октябрда Керала штатининг Кочи шаҳрида туғилган. Отаси Жозеф — собиқ Марказий разведка бошқармаси ходими, онаси Селин — жарроҳ бўлган.

    Қизча католик оиладан бўлиб, урф-одатга кўра, уни отаси томонидан бувисининг шарафига Мария деб аташлари керак эди. Бироқ отаси қизига “тоза ва бегуноҳ” деган маънони англатувчи Асин исмини қўяди.

    Кейинчалик актриса ўз интервьюсида шундай дейди: 

    “Мен исмимга мос бўлишга ҳаракат қиламан. Ўзим ҳам Асин исмини ҳеч қачон эшитмаганман. Бу исмни билмаган одам мени эркак киши деб ўйлайди. Баъзан газеталарда мени жаноб Асин деб аташади. Бу жуда кулгили. “А” ҳарфи аслида санскритча “-сиз” инкор қўшимчасини, “Син” эса инглизча “гуноҳ” маъносини билдиради, яъни “бегуноҳ қиз”.

    Ўнинчи синфгача Асин Ҳарбий денгиз давлат мактабида ўқиган, кейин Муқаддас Тереза мактабига ўтган. 14 ёшида унга рекламада рол ўйнашни таклиф қилишади ва бу карьерасининг бошланишига туртки бўлади. Унинг биринчи фильми режиссёр Сатяна Антиккаднинг “Жаякантан — Нарендран ўғли” номли малаялам фильмида суратга тушганида Асин атиги 15 ёшда эди.

    У ўша пайтда давлат ишида ишлайман деб ўйлаб, шунчаки эрмак учун суратга тушганди. Унинг айтишича, фильмларда суратга тушишни “ўқишдан ташқари тўгарак” деб ҳисоблаган.

    Мактабни тугатиб олиш учун бир оз танаффус қилиб, 2003 йилда Асин Рави Тежи билан телугу тилидаги “Она, ота ва тамиллик қиз” мелодрамасида дебют қилади. Фильм блокбастерга айланади ва бир йил ўтгач, тамил тилида “Маҳаллакшми ўғли М. Кумаран” номи билан қайта суратга олинади.

    Асин мазкур фильмда ҳам бош ролни ўйнайди, бу сафар Жаям Рави билан. Ремейк оригиналидан кам бўлмаган завқ билан кутиб олинади. У ҳам блокбастерга айланади ва 2004 йилнинг энг даромадли тамил фильмларидан бирига бўлади.

    Шундай қилиб, Асин бир вақтнинг ўзида Жанубий Ҳиндистон киносининг юлдузига айланади. У актёрлик мактабида ўқимаган, ҳамма нарсани режиссёрлар ва фильмдаги партнёрларидан ўрганган. Қиз ўзининг энг бебаҳо тажрибаси сифатида “Ўнта аватар” фантастик жангари фильмидаги паҳлавон Камол Ҳасан билан суратга тушганини айтади. Бир вақтнинг ўзида 10 та рол ўйнаган Камол Ҳасан ва халқаро ижодкорлар жамоаси унга ижронинг кўплаб нозик томонларини ўргатади.

    Асин фақат энг машҳур юлдузлар билан ўйнарди: Ражникант билан “Тўқнашув”, Вижай билан “Сивакаси”, “Тамиллик фирибгар” ва “Тансоқчи”, Паван Калян билан “Аннаварама”, Ажит билан “Юлдузи юлдузига тўғри келмаганлар”, Викром билан “Майа”, Сурия билан “Веле” ва “Гажини”. Шунинг учун уни ҳатто бир вақтлар асосий супер юлдузлар шон-шуҳратидан фойдаланишда айблашган.

    Аммо бу унинг ўз ишини яхши бажаришига ва учта Фильмфаре мукофоти ҳамда Керала штати ҳукуматининг кўнгилочар йўналишдаги ютуқлари ва муваффақиятлари учун мукофоти совриндори бўлишига тўсқинлик қилмайди.

    Асин ўзининг тамил тилидаги блокбастери “Гажини”нинг ремейки билан Болливудга қадам қўяди. Бу 2005 йил охирида Амир Хоннинг машҳур қўнғироғидан олдин бир нечта таклифни рад этган 23 ёшли қиз учун Болливуддаги орзулар дебюти эди. Амир Хон қиздан ҳинд тилида гапира оласанми, деб сўрайди. Асин “ҳа” деб жавоб беради, натижада Калпана ролига таклиф қилинади.

    Ундан кейин “Лондон орзулари”, “Доим тайёрман!”, “Тўла уй 2”, “Алдоқчи”, “786-ўйинчи”, “Ҳаммаси яхши” картиналарида суратга тушади. Асин полиглот бўлиб, 7 та тилни билади: она тили малаялам, тамил, телугу, санскрит, инглиз, ҳинд ва француз тиллари. Шунингдек, у италян, маратҳи, немис ва испан тилларида ҳам гаплаша олади.

    Бироқ шунча муваффақиятига қарамай, баъзи продюсерлар Асинни ёқтирмайди. Маҳеш Бҳатт интервьюсида уни ҳеч қачон фильмида суратга олмаслигини айтади.

    “Салмон ва Амир Хон билан бирга рол ўйнагани унинг яхши актриса эканлигини англатмайди. Унинг фильмлари фақат супер юлдузлар иштирок этгани учун ҳит бўлди. Асиннинг ўзи ҳам аҳамиятсиз ролларга эга ва унинг маҳорати ўртача. Машҳур бўлиши учун у яхши ёзилган қаҳрамонларни танлаши керак”.

    Аммо қиз машҳурлик чўққисига интилмади. Ҳамкасби Акшай Кумар уни бизнесмен Раҳул Шарма билан таништириб қўяди ва Асин кинони ташлаб, турмушга чиқади.

    2017 йил 24 октябрда Асин ва Раҳул Арин исмли қизнинг ота-онаси бўлди. Ҳозирда Асин оддий оилавий ҳаёт кечирмоқда ва бахтидан мамнун.

    21.08.2024, 14:31   Изоҳ (0)   17921
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёдаги энг қиммат 5 та автомобиль. Улардан бири ягона нусхада мавжуд

    20.08.2024, 11:55

    Биринчи дақиқадаёқ ҳайратга соладиган миллиардерлар ҳаёти ҳақидаги энг яхши фильмлар 

    20.08.2024, 14:50

    Роли сабаб “қаритилган” актёрлар: йиллар ўтиб улар айнан шу ёшда қандай кўринишга эга?

    21.08.2024, 10:50

    “Қўрғон сирлари” юлдузлари Берил Позам ва Эрсин Арижи турмуш қурди (фото)

    21.08.2024, 09:25

    “Агар фарзандларим бўлганида, улар мендан нафратланарди”. Она бўлишни истамайдиган машҳур аёллар

    20.08.2024, 15:50

    Селена Гомес, Леди Гага, Адел ва тўйга тайёргарлик кўраётган бошқа машҳурлар 

    19.08.2024, 18:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.