• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Боши кесилган” ҲАМАС. Нетаньяху янги уруш бошлашга АҚШдан изн олганми?

    Шафқатсиз уруш майдонига айланиб қолган Фаластин ҳудудидаги қирғин-барот ҳали-бери тўхтайдиганга ўхшамайди. Парижда бутун дунёга “эркинлик” ва “янги маданият”ни тарғиб этаётган лидер мамлакатлар Ғазода болаларнинг очлик ва хорликдан нобуд бўлишига шунчаки кўз юммоқда. Боз устига, АҚШ қаноти остидаги Исроил уруш масштабини кенгайтириб, Яқин Шарқдаги душманларини йўқ қилиш тараддудида.

    Фото: “Мк.ru”

    27 июль куни Исроил томонидан 1981 йилда босиб олинган Голан тепаликларидаги Маждал Шамс қишлоғига ракета зарбаси берилди. Оқибатда 12 киши ҳалок бўлди. Исроил бу ҳужумни Ливандаги шиа ҳаракати “Ҳизбуллоҳ” амалга оширганини иддао қилиб, кескин жавоб қайтаришга ваъда берди. Бироқ “Ҳизбуллоҳ” ҳужумга алоқадорлигини қатъий рад этди.

    Сиёсатшуносларга кўра, бу вақтда Исроил бош вазири Нетаньяху Қўшма Штатларда бўлиб, АҚШдан янги уруш бошлаш учун “фатво” сўраётган эди.

    Сиёсатшунос Фарҳод Каримов
    Фото: “Дарё”

    — Аслида Исроил бош вазири Нетаньяху янги уруш бошлашга оқ фотиҳа олиш учун АҚШга борди. Айнан Америкадан қўллов олгани учун ҳам Яқин Шарқда кескинлик ошиб кетди. Натаняху АҚШдан нимани сўраган бўлиши мумкин, биласизми? “Мен уруш бошлаганимда, қарши чиққанларни тийиб берасан”, деб Америкадан сиёсий ёрдам сўраган. АҚШ Конгрессида чиқиш қилишдан асл мақсад шу эди. Мана, Туркия бир қатор кескин баёнотлар берди. Лекин бу қуруқ баёнот, холос. Чунки Туркияни АҚШ тийиб турибди, — дея фикр билдирди сиёсатшунос Фарҳод Каримов.

    Айнан Нетаньяху Исроилга қайтиб келгач, минтақа атрофида чанг-тўзон кўтарилди. Бундан хабар топган Эрон расмийлари Исроил—Ливан ўртасидаги уруш эҳтимолини тилга олди. Хусусан, Эроннинг Ливандаги элчиси Можтаба Амани, Эрон Ислом Республикаси доимо минтақадаги кескинликни камайтиришга интилишини ва уруш бўлишини истамаслигини таъкидлади

    29 июль куни Исроил кучлари Ливан пойтахти Байрут шаҳрига ракета зарбаси бериб, “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондонларидан бири – Фуад Моҳсен Шукрни нишонга олди. Бироқ дастлаб тарқалган маълумотларда Фуад Моҳсен Шукр тирик эканлиги маълум қилинган эди. Лекин Исроил Мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” қўмондони ўлдирилганини тасдиқлаб, Исроил ҳамма жойда унга зарар етказадиганларга ҳужум қилиши мумкинлиги билан мақтанди.

    Маълумот учун, Фуад Моҳсен Шукр “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг катта маслаҳатчиси ҳисобланади.

    Фуад Моҳсен Шукрнинг жасади совиб улгурмасидан, яъни 30 июль куни тунда янги сайланган Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг инаугурация маросимида иштирок этиш учун Дохадан Теҳронга келган ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Исроил томонидан йўқ қилинди. Исмоил Ҳания нафақат ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий раҳбари, балки Ғазодаги урушни тугатиши мумкин бўлган музокараларга етакчилик қилаётган шахс ҳам эди.

    Фото: Reuters

    — Исмоил Ҳанияни Теҳронда йўқ қилиш Эронни обрўсига катта путур етказади. Аслида унинг қароргоҳи Қатар пойтахти Дохада. У Ғазо секторига анчадан бери бормаганди. Қатарда Исмоил Ҳанияни йўқ қилиш Исроилга бир мунча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин эди. Чунки Қатар ҳаво мудофаасини АҚШ қўриқлайди. Шу боисдан Исроил Исмоил Ҳанияни четга чиқишини кутиб турган. Бундан ташқари, Эрон ичкарисида ҳам тунда Ҳания қаердалиги ҳақида Исроилга маълумот берилган, — дейди сиёсатшунос Фарҳод Каримов.

    Эрон матбуоти ва бир қатор расмийлар Исроил қизил чизиқни кесиб ўтгани ва унга нисбатан кескин жавоб қайтаришини эълон қилди. Хусусан, Эрон Ислом Республикаси раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Х тармоғидаги саҳифасида шундай ёзди:

     “Эрон Ислом Республикаси чегараларида рўй берган ушбу аччиқ ва фожиали воқеадан кейин қасос олиш бизнинг бурчимиздир”.

    Бунга жавоб тариқасида Исроилни оталиққа олган АҚШ агар Исроилга ҳужум қилинса, Қўшма Штатлар ҳар қандай йўл билан уни ҳимоя қилишини билдирди.

    Халқаро журналист Аббос Жума ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” раҳбарларининг ўлдирилиши уларнинг ҳарбий салоҳиятига таъсир кўрсатмаслигини ёзди.

    Фото: Тurkishnews

    “Умуман олганда, Исроил ва Қўшма Штатлар ўзларига қаршилик кўрсатаётганларга қарата ҳужумни бошлади. Улар Ливан, Ироқ, Эронга зарба берди. ҲАМАСнинг биринчи рақамли шахси ўлдирилди. Шу ўринда қайд этиш жоизки, бу меҳмонни ҳимоя қила олмаган Эрон Ислом Республикаси имижига анча оғриқли зарба бўлди. Лекин бу фақат расмда. Ушбу воқеа “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАСнинг ҳарбий салоҳиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

    Айни пайтда экспертлар орасида ҳеч ким катта урушни хоҳламайди, деган умумий қабул қилинган фикр мавжуд. Бироқ, Исроил ва Қўшма Штатларнинг ҳозирги ҳужуми “casus belli” (уруш бошлаш учун баҳона – таҳр.) га ўхшайди. Эрон қийин вазиятга тушиб қолди”, дея ёзди Аббос Жума.

    Арабшунос ва Яқин Шарқ бўйича мутахассиси доктор Дина Лиснянская Исроилнинг кейинги нишони ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиларидан бири – Яҳё Синвар бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

    Теҳронда ҲАМАС етакчисининг ўлдирилиши, яҳудий давлати Фаластин можаросини музокара йўли билан эмас, балки куч билан ҳал қилмоқчи эканлигини англатади. Бу эса минтақада уруш учқунларини аланга олдириб юбориши мумкин.

    31.07.2024, 21:34   Изоҳ (0)   10380
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Грузияга ёрдам беришни тўхтатди  

    31.07.2024, 20:28

    ҲАМАС раҳбари Қатарда дафн этилади 

    31.07.2024, 19:00

    “Ҳизбуллоҳ” Ҳания вафотидан сўнг Исроилга жавоб қайтаришга ваъда берди

    31.07.2024, 18:45

    Нидерландияда самолёт гавжум трассага қулаб тушди 

    31.07.2024, 18:25

    Энтони Блинкен АҚШнинг Исмоил Ҳания ўлимига алоқадорлигини рад этди

    31.07.2024, 18:10

    Москвада Ўзбекистон фуқароси автобус назоратчисига ҳужум қилди (видео) 

    31.07.2024, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.