“Ҳизбуллоҳ” кучлари Теҳронда юз берган ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлимидан сўнг Исроилга қарши курашни янада қатъийроқ давом эттиришини маълум қилди.
Ҳаниянинг ўлими унинг барча жабҳалардаги жангчиларига курашни давом эттириш ва сионистик душманга қарши курашиш қарорини кучайтириш учун янада қатъият беради, дейилади хабарда.
Ҳаниянинг ўлими ҳақида Меҳр агентлиги хабар берган эди. Маълум қилинишича, Ҳаниянинг Теҳрондаги қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатида у ва тансоқчиларидан бири ҳалок бўлган.
Қаҳрамон Фаластин халқига, ислом халқига, Эроннинг олийжаноб халқига ҳамдардлик билдирган ҳолда, бугун эрталаб (31 июль) ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари жаноб Исмоил Ҳания қароргоҳида ҳужумга учради ва бу воқеадан сўнг у ва унинг тансоқчиларидан бири ҳалок бўлди, дейилади Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида.
Воқеа юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси ар-Ришқ Ҳаниянинг ўлимини тасдиқлаб, у Исроил томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганини айтган.
Изоҳ (0)