• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда фарзандларини эрта никоҳлаган ота-оналарга нисбатан таъсир чоралари кучайтирилади

    Оила ва хотин-қизлар соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қонун лойиҳаси билан 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланмоқда. Никоҳга кирувчилар аризасига кўра ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация) никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкинлиги белгиланмоқда.

    Иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланмоқда. Фақат тиббий генетик текширувлар натижаси ижобий бўлган ҳоллар бундан мустасно.

    Қуйидагилар учун жарималар миқдорини ошириш белгиланмоқда:

    • никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3,4 миллион сўмдан 5,1 миллион сўмгача). Амалда БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;
    • ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш — БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (5,1 миллион сўмдан 6,8 миллион сўмгача);
    • никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш — БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (6,8 миллион сўмдан 10,2 миллион сўмгача);
    • қонунда ўрнатилган никоҳ тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тартиб ва шартларни бузиш — БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5,1 миллион сўмдан 10,2 миллион сўмгача).

    Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда 1962 йилдаги “Никоҳга розилик бериш, никоҳ ёши ва никоҳларни қайд этиш тўғрисида”ги Конвенция, БМТнинг “Никоҳ тузиш ва тан олиш тўғрисида”ги 1978 йил 14 мартдаги Гаага Конвенцияси, шунингдек, АҚШ, Хитой, Россия, Япония, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Туркия, Ирландия, Нидерландия, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Янги Зеландия, Малайзия, Украина, Беларусь, Тожикистон давлатларининг фуқаролик ва оила қонунчилиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммолар, статистик маълумотлар ўрганилиб, таҳлил қилинган.

    Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон—2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” қарорида ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардан ногирон фарзандлар туғилиши хавфини ўрганиш, натижалари асосида ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланганди.

    Лойиҳада

    • яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар оқибатида ногирон туғилишнинг олдини олишга қаратилган комплекс тадбирларни белгилаш;
    • эрта никоҳ ҳолатларини барвақт аниқлаш ва ота-оналарга белгиланган тартибда таъсир чораларини кўриш;
    • тиббий кўрикдан мажбурий тартибда ўтганлик ҳолатларини таҳлил қилиш ва аниқ чораларни белгилаш ҳамда кўрсатилган муддатларни бузганлик ҳолатларида қонуний чораларни белгилаш;
    • яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ тузишни тақиқлаш, никоҳларнинг салбий оқибатларида томонларнинг жавобгарлик масалалари назарда тутиш кўрсатилган.

    Бундан ташқари, аҳоли ўртасида қизларни ҳали вояга етмасдан унаштириш ҳолатлари қайд этилмоқда. Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳам бундай ҳолатлар тўғрисида кўплаб чиқишлар бўлмоқда.

    Жойларда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, эрта никоҳ ҳолатларини олдини олиш борасидаги муаммоларни ўрганиш давомида маҳалладаги масъуллар, нуроний отахонлар, “Оқила аёллар” ҳаракати вакиллари томонидан никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ ёшини камайтириш мумкинлиги оилавий муносабатларнинг қонунийлигини таъминлаш борасида иш олиб борадиган масъуллар ишида қийинчилик юзага келтираётганини маълум қилган.

    Таклиф этилаётган ўзгартиришлар шу билан асослантирилган.

    19.07.2024, 12:50   Изоҳ (0)   5134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда мактаб директори вояга етмаган ўқувчисини келин қилгани айтилмоқда (видео) 

    20.12.2023, 18:51

    “Қизим 7-синф эмас, 8-синф”. Қашқадарёда унаштирилгани айтилган қизнинг онаси ҳолатга изоҳ берди 

    22.12.2023, 00:11

    Қашқадарёда ўз розилигисиз, ота-онаси томонидан унаштирилган қиз мурожаат билан чиқди 

    16.01.2024, 19:27

    “14 ёшли қиз унаштирилгач, хаёли ўқишда эмас, йигитидан келадиган sms’да бўлади”. Қашқадарёлик талаба қиз ҳокимга эрта турмушнинг олдини олиш бўйича таклиф берди

    21.02.2024, 13:40

    Бухорода 16 ёшли йигит ва 17 ёшли қизнинг тўйи бўлди

    02.07.2024, 22:15

    Бухорода тўйи бўлган 16 ёшли йигит ва 17 ёшли қиз танишуви ҳақида маълумот берилди

    03.07.2024, 12:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.