• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ғаройиб Клементина: Уинстон Черчиллнинг рафиқаси қандай қилиб Англияни, оиласи ва бош вазирни қутқарган эди?

    Британиянинг биринчи хоними ва Уинстон Черчиллнинг рафиқаси фавқулодда ғаройиб аёл эди. У доим панада турар, аммо унинг узоқни кўра билиши ва дипломатияси эрининг муваффақияти асосини ташкил этарди. Қуйида қандай қилиб Клементина тезда қизишиб кетадиган турмуш ўртоғининг ўтмишини “тозалагани”, Британия тақдирини қутқаргани ва Черчиллдан анча олдинроқ Совет Иттифоқи билан дўстона алоқаларга киришгани ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Клементина Черчиллнинг ёшлиги
    Фото: Marieclaire

    1909 йил. Кунларнинг бирида Британия парламенти аъзоси ёш рафиқаси Клементина билан бирга Бристолдаги вокзалга маҳаллий партия аъзолари билан учрашгани келади. Бироқ кутилмаганда перронда сайловга қарши намойишга чиққан аёллардан бири Уинстон Черчиллга ўз айбловлари билан ташланиб қолади. Британиялик сиёсатчи авваллари аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқларига қарши чиқишлар қилгани боис, мамлакатнинг кўплаб хотин-қизлари нафратига учраган эди. Клементина эрининг аёллар ҳаракати вакиласига қарши даҳанаки жанги ҳақиқий жанжалга айланиб кетаётганини кўзларидаги даҳшат билан кузатарди. Қайсидир онда норози аёл эркак томон қадам ташлаб, унинг кўкрагидан итариб ташлайди. Кутилмаган ҳаракатдан Уинстон Черчилл орқасида турган юк чамадонларига туртилиб кетади ва яқинлашиб келаётган поезд остига йиқилиб тушишига бир бахя қолади. Клементина зудлик билан ҳаракат қилади: у юкларни ирғитиб юбориб, эрининг костюмидан қаттиқ тортади ва унинг ҳаётини сақлаб қолади.

    Бу Клементина турмуш ўртоғининг ҳаётини сақлаб қолган ягона ҳолат эмас. 57 йил давом этган никоҳда у эрини бир неча бор кўнгилсиз вазиятларда олиб чиқади — бу хоҳ сиёсий вазият бўлсин, хоҳ шахсий муаммолар — елкама-елка туриб, аёл унга тўғри йўналишни кўрсатиб келди. Ўзини хотиржам тутишига қарамай, Клементина кучли иродага эга эди ва Британия бош вазирининг тақдирини ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланарди.

    “Ҳаётим давомида эришга энг катта ютуғим рафиқамни менга турмушга чиқишига кўндирганимда”, — дея тан олганда Уинстон Черчилл.
    Уинстон ва Клементина, 1908 йил
    Фото: Wikimedia Commons

    Клементинанинг болалиги

    Клементина Черчиллнинг ҳаёти — бу мураккаб кечган болалик сабаб парчаланган юраклардан йиғилган муваффақият тарихи. У аристократлар оиласида дунёга келган бўлса-да, уйи мунтазам ғавғолардан чиқмас эди. Клементинанинг ота-онаси бир-бирини хиёнатда айблар, деярли ҳар куни болалар кўз ўнгида жанжал кўтарарди. Охир-оқибат фарзандларининг ҳақиқий отаси эмаслигига ишонч ҳосил қилган оила бошлиғи нарсаларини йиғиштириб, уйдан чиқиб келади. Бу вақтда Клементина энди олти ёшга тўлганди.

    Молиявий муаммолар ортидан ижтимоий қийинчиликлар ҳам юзага кела бошлайди. Одатда Клементина каби аристократларнинг фарзандлари ўсмирлигидан оммага ўзини намойиш этишни бошлайди, бироқ қизнинг онаси ўзининг ёмон “шуҳрати” боис уни уйда ўтиришга мажбур қилади. 2002 йилда Клементинанинг қизи ўз интервьюсида онасининг ҳаётидаги ушбу давр энг қийин кечганини таъкидлаган.

    Ижтимоий изоляцияда қолган қиз юрагида бир умрлик чандиқни қолдирган бошқа бир фожиага дуч келади. 16 ёшида ич терлама сабаб унинг Китти исмли синглиси вафот этади. Бу воқеадан кейин айрилиқ доғига чидай олмаган она Клементинани бадавлат холасиникида яшашга юборади. Ота уйи билан хайрлашар экан қиз бошқа бу ерга ҳеч қачон қайтиб келмаслигини билмасди.

    Клементинанинг холаси оқкўнгил ва замонавий аёл бўлиб, жиянига нафақат бошпана беради, балки унинг юқори доираларда ҳам ўзини кўрсатишига имконият яратади. Қиз оммавий тадбирларда кўриниш бериб, барчада ижобий таассурот қолдирарди. 1904 йилда эса 19 ёшли Клементина ўзидан ўн ёш катта Уинстон Черчилл билан танишади. Британия парламентининг бўлажак аъзоси ҳаддан ташқари сиёсий амбициялар ва Иккинчи инглиз—бурлар урушида асирликдан қочгани билан танилганди. Умуман олганда у биринчи учрашувда Клементинанинг эътиборини қозонмайди. Уинстон жуда тортинчоқ бўлиб, ёш қизлар олдида эса фақат қизарганча оғиз оча олмасди. Клементина унга ёқиб қолганини ҳис қилади, аммо йигит уни ҳатто рақсга ҳам таклиф қилмайди.

    “Уинстон фақат менга қараб турарди. У бир оғиз ҳам сўз айтмас ва жуда беўхшов эди”, — дея эслайди аёл.
    Фото: Wikipedia

    “Уинстонни биринчи марта учратганингизда сиз фақат унинг камчиликларини кўрар эдингиз. Кейин эса қолган умрингиз давомида унинг фақат фазилатларини очиб борасиз”, — деган эди Британия резидентининг қизи Памела Плоуден.

    Клементина ва Уинстон шу билан орадан тўрт йил ўтгач меҳмондорчиликда учрашиб қолади. Бу сафар эркак ўзида журъат топади. Кейинги бир неча ой давомида у қизга ғамхўрлик қилади ва 1908 йилда унинг қўлини сўрайди.

    Жуфтликнинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп эди. Суюклиси каби Уинстоннинг ҳам болалиги оғир кечганди. У ота-онаси томонидан ҳеч қачон меҳр кўрмаган, энагасини ягона яқин инсони сифатида ҳисоблаб келарди. Аммо ёш йигит кучли иродага эга бўлиб, қандай бўлмасин муваффақиятга эришишни ният қилганди. У мунтазам қарзга ботиб кетса-да, яхшигина сиёсий карьера қуради. Ёш бўлишига қарамай парламентга кириб бориб, жанговар ютуқлари сабаб ҳамкасблари ҳурматини қозонади. Клементина ҳам шуҳратпараст эди, лекин ХХ асрнинг ижтимоий одатларига амал қилиб, у ўз қобилиятини муваффақиятли эрига қаратиб, уни моҳирлик билан бошқаради. “Бир сафар у ёшлигида аёл эмас эркак бўлиб туғилганида, тўлақонли давлат арбоби бўлишни истагани ҳақида айтиб берганди”, — дея эслайди Клементинанинг биографи Sonyа Пурнелл.

    Афсуски, Клементина давлат арбоби бўлмади. Шунга қарамай, у ўз мақсади йўлида қўлидан келган барча ишни қилди. У турмуш ўртоғи мамлакат бош вазири бўлиш учун барча нарсасини дорга тикканида ҳам эрининг ёнида турди. Уинстон 120 минг британ аскарининг ўлимига сабаб бўлган Дарданел операцияси учун ҳисоб-китоб қилиш ниятида Биринчи жаҳон урушида кўнгилли сифатида қатнашмоқчи эканини айтганида, Клементина уни фронтга кузатиб қўйди. Айнан шунинг ортидан Черчилл ўз обрўсини сақлаб қолишга муваффақ бўлганди. У мураккаб сиёсий масалаларда Уинстонга маслаҳат берар ва иттифоқчиларини қўллаб-қувватларди.

    Жуфтликнинг фарзандлари

    Клементина Уинстоннинг беш нафар фарзандини дунёга келтиради. Кичик қизи Мери болалигини фақат илиқ хотиралар билан эслайди: уларнинг Чартвеллдаги оилавий уйида доимо базм-у жамшидлар бўлар, унга таниқли инсонлар (масалан, Чарли Чаплин) таклиф этиларди; ўзаро суҳбатларда эса санъат мавзуси ҳақида уч соатлаб баҳс қилинар, Уинстон бўлса Шекспирнинг сонет ва шеърларидан парчалар ўқирди.

    Фото: AP Photo

    Клементина ҳам фарзандларини яхши кўрарди, аммо отаси каби улар билан кўп вақт ўтказмас эди.

    “Онам учун ҳар доим отамнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари биринчи ўринда эди. Иккинчи ва учинчи ўринда ҳам”, — дея эслайди Мери.

    Оиланинг кенжа фарзанди иқтидорли ёзувчи ва саховатпеша инсон сифатида узоқ умр кечирди, аммо қолган тўрт фарзанднинг тақдири кутилганидек бўлмади.

    Мариголд Черчилл уч ёшида вафот этади — бу Уинстон ва Клементина оғир аҳволга солиб қўяди, улар ушбу фожиада ўзларини айблар эди. Рендолф исмли ягона ўғли эса бир сафар ўз жонига қасд қилишга уринади, катта қизи бўлса, 1960 йилларда гиёҳванд модда қурбонига айланади. Ўртанча қизи Сара ҳам бахтини топа олмади: у ўртача актриса бўлди, спиртли ичимликларга муккасидан кетди ва уч марта оила қурди.

    Табиийки фарзандлар муаммоси жуфтликнинг ўзаро муносабатларига ҳам таъсир кўрсата бошлади. 1930 йилларда Клементина ва Уинстон ажрашиш ёқасига келиб қолади. Ўзаро жанжаллардан бирида аёл ичида исмалоқ бор ликопчани эрига улоқтириб юборгани маълум. 1935 йилда Клементинанинг Теренс Филип исмли рассом билан алоқалари ҳақида миш-мишлар тарқалади. Бироқ оиланинг бундай “беқарор даври” катта йўқотишларсиз кечди. Иккинчи жаҳон уруши бошланиш арафасида Клементина яна эрини қўллаб-қувватловчи садоқатли аёлга айланди. Уинстоннинг тиғиз иш жадвали ва мунтазам ишчи сафарлари сабаб улар узоқ вақт кўриша олишмаса-да, доим бир-бири билан ёзишиб турди.

    “Мен барчасини Клеммига айтиб бераман”, — дея Британия бош вазири бир сафар Франклин Рузвельтга тан олганди.

    Бундан ҳайратга тушган АҚШ президенти унинг сўзларини ҳатто кундалигига ёзиб олган.

    Уинстон ва Клементина, 1940 йил
    Фото: Marieclaire

    1943 йилда Уинстоннинг соғлиғи юрагидаги муаммолар ва пневмония сабаб ёмонлашиб қолганида Клементина унинг даволанишини шахсан назорат қилиш учун Карфагенга учиб боради. У эрининг ёнида қолиб, тузалишига кўмаклашади. Бош вазир оёққа тура бошлагач эса аёл унга урушдан тинкаси қуриган мамлакат ишларини юритишга ёрдам беради.

    Қизиқ жиҳати, Клементина турмуш ўртоғини профессионал фаолиятида қўллаб-қувватласа-да, барча сиёсий қарашларига ҳам қўшилавермасди. Масалан, аёл либерал бўлиб, эри бошчилик қиладиган консерваторлар партиясини бир неча бор қоралаган. У Уинстон Черчиллнинг фикрларига очиқ-ойдин қарши бора оладиган ягона инсон эди — ва энг муҳими, Черчилл аёлининг сўзларини тингларди. Айнан рафиқасининг таъсири остида Британия бош вазири қатор ижтимоий ислоҳотларни амалга оширади — улар орасида аёллар ҳуқуқларининг кенгайтирилиши ҳам бор. Клементина ҳазиллашиб ўзини эрининг “сиёсий виждони” деб атарди.

    Аёл Британия учун эри ҳеч қачон қилмайдиган ишни амалга оширади — Франция ва СССР билан алоқаларни тиклашга киришади. 1941 йилда у “Қизил Армия”га ёрдам сифатида фонд ташкил этиб, биринчи бўлиб хайрия қилади. Бундан ташқари, Клементина совет аскарларига мунтазам тиббиёт буюмлари, ногиронлар учун протезлар, жарроҳлик ускуналари ва дори-дармонлар юборилишини талаб қилади.

    Фото: Wikipedia

    Уинстон Черчилл ўз юртида машҳур Фултон нутқини сўзлар, “совуқ урушни” бошлаб берган бир пайтда унинг рафиқаси ўзгача сиёсатни юритарди. Клементинанинг узоқни кўра билишини эри бир неча йилдан кейин, 1950 йилда СССР ядровий қуролга эга давлатга айланганида тан олади.

    Сиёсий карьераси якунланиш арафасида Уинстон Черчиллга шундай савол беришади: “Сиёсатчи бўлмаганингизда ким бўлардингиз?”.

    Сиёсатчи бир оз ўйланиб, хотиржам жавоб беради: “Агар ҳозиргидек бўлмаганимда, жон деб миссис Черчиллнинг иккинчи эри бўлган бўлардим”.
    14.07.2024, 11:31   Изоҳ (0)   21640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рим қўшинларини қўрқувга солган сиракузалик даҳо. Ерни жойидан силжитмоқчи бўлган ва қум зарраларини санаган Архимеднинг ўлдирилиши

    03.04.2023, 09:52

    Қарзлар, хонавайрон ҳаёт ва оламшумул ихтиро — дунёни ўзгартириб юборган Гутенберг тақдири

    18.06.2024, 16:30

    Шекспир — театр, ўлимдан кейинги машҳурлик ва мерос қолган каравот. Буюк драматург тақдири

    22.06.2024, 20:55

    Трампга уюштирилган суиқасд ҳақида нималар маълум?

    14.07.2024, 10:29

    Трампга суиқасд уюштирилди (видео)

    14.07.2024, 09:45

    32 млрд сўмга сотилаётган Bugatti, 4 йилга кечиккан қўнғироқ ва адашган Байден: ижтимоий тармоқларда нима гап?

    13.07.2024, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 19 июн, 16:21

    Камбоджа Таиланд мева-сабзавотлари ва сериалларини тақиқлади

    Дунё | 19 июн, 16:15

    Ороллардаги ҳашамат: Жей Ло, Жеки Чан ва бошқа юлдузларнинг вилласига саёҳат

    Шоу-бизнес | 19 июн, 16:07

    Ҳиндистон мусулмон фуқароларини Бангладешга ноқонуний депортация қилмоқда — The Guardian

    Дунё | 19 июн, 15:55

    MLSда энг кўп сотилган либослар: Месси пешқадам (ТОП-24)

    Спорт | 19 июн, 15:50

    Илон Маскнинг Starship ракетаси портлаб кетди (видео)

    Дунё | 19 июн, 15:28

    Ҳаяо Миязаки томонидан яратилмаган Studio Ghibli’нинг ажойиб анимелари (трейлер)

    Лайфстайл | 19 июн, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.