• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шекспир — театр, ўлимдан кейинги машҳурлик ва мерос қолган каравот. Буюк драматург тақдири

    Шекспир ўз трагедияларини бундан 400 йил олдин кичик бир театр учун яратади. Аммо ҳозирга қадар замонавий саҳналарда унинг песалари бошқалардан кўра кўпроқ ижро этилади. Муаллифнинг ўзи эса биографлар ва адабиётшунослар учун жумбоқлигича қолмоқда. “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида шахсияти устида юзлаб йиллардан бери баҳс-мунозара давом этиб келаётган Уильям Шекспир ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Шекспирга атаб Лондонда ўрнатилган ҳайкал
    Фото: The Guardian

    Шекспирнинг болалиги

    Уильям Шекспир ким? Шекспир — дунёдаги энг яхши драматурглардан бири, инглиз шоири. Britannica нашрига кўра, бирорта ёзувчининг обрўси уники билан баҳслаша олмайди. Шу билан бирга, бошқа бирор муаллиф юзлаб йиллардан бери давом этаётган мунозарани бошлаб бермаган. Шекспир шахсиятига боғлиқ зиддиятли маълумотлар ва у ёзгани айтиладиган песалар алоҳида муаммо — “Шекспир масаласи”.

    Уильям Шекспир 1564 йил апрелда Йоркшир графлигидаги Стратфорд-апон-Эйвон шаҳрида дунёга келади. Отаси қўлқоп ҳунармандчилиги билан шуғулланар ва чарм сотарди. Унинг шаҳардаги ижтимоий мавқейи юқори бўлиб, муниципал кенгаш аъзолигига сайланган, кейин эса шаҳар кенгаши раҳбари лавозимига кўтарилган.

    Онаси Мери Арден эса бадавлат мулкдорлар авлоди ҳисобланган. Шекспирнинг отаси учун у билан оила қуриш ижтимоий пиллапоядан юқорига кўтарилиш борасида яхши имконият эди. Рафиқасининг мероси сабаб Жон Шекспир ҳашаматли уй ва бошқа кўчмас мулкларни сотиб олган. Оиланинг бойлиги фарзандларни таълим олишига ҳам етарли шароитни таъминлаб берарди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Уильям оилада учинчи фарзанд бўлиб туғилади, ўзидан олдин дунёга келган икки фарзанд чақалоқлигидаёқ вафот этган. Бундан ташқари, унинг уч нафар укаси ва икки синглиси бўлган. Стратфордда гимназия жойлашган бўлиб, Уильям 14-15 ёшига қадар у ерда грамматика билан шуғулланади. У ерда лотин, грек тиллари, классик тарихчилар мероси, қадимги Рим шоирларининг асарлари ўргатиларди.

    Шекспирнинг ёшлик даврларида Стратфордда театр труппалари гастролларга келарди. Уильям отаси билан бирга уларнинг томошаларини кўришга ташриф буюрарди. У ерда мунтазам ҳаваскорлик спектакллари ҳам намойиш этиб турилган. Ўсмир учун бу театр санъатига бўлган қизиқишни уйғотади.

    1580 йиллар охирида отасининг тижорий ишлари орқага кета бошлайди, оиланинг молиявий аҳволи оғирлашади. Шекспир гимназиядан кейин таълимни давом эттирмай, ишлашга киришиб кетади. Бигорапҳй нашрининг қайд этишича, айнан шу ҳолат унинг ўз асарлари муаллифи экани борасида шубҳа уйғотади.

    Драматург ижоди

    Шекспирнинг ижоди, шахсияти ва ҳаётига оид ишончли ҳужжатлар кам сақланиб қолган. 1585 йилдан 1592 йил оралиғидаги давр тадқиқотчилар томонидан “йўқотилган йиллар” деб аталади. Тахминларга кўра, бу вақтлар давомида Шекспир Лондонда актёр ва драматург сифатида ишлаб, яшаш учун пул топган. Инглиз адабиёти даҳосининг ижодини тадқиқ қилган Роберт Грин шундай хулосага келган.

    Фото: Wikipedia

    Шекспир ижоди 1580 йиллардан бошланган деб ҳисобланса-да, унинг Лондонга келганига оид ишончли манбалар 1592 йилда ёзилган. Орадан икки йил ўтгач эса у бир нечта песасини эълон қилиб, машҳурликка эришади. Шекспир театр труппасининг эгаларидан бирига айланади, 1599 йилда эса Темза қирғоғида “Глобус” театри биноси қад ростлайди. 1603 йилда Яков I га тож кийдирилганидан кейин труппа “Қирол ноиблари” номини олади ва саройда олдингидан тўрт баробар кўпроқ чиқишлар қила бошлайди.

    Шекспир нималар ёзган?

    Шекспир умри давомида жами 38 та песа, 4 та поэма, 154 та сонет ёзади. Умумий қабул қилинган даврлаштиришга кўра, Шекспир ижоди бир нечта даврга бўлинади:

    Илк давр (1590-1594 йиллар)да хроникалар, Ренессанс комедиялари ёзилган. Булар — “Тит Андроник”, “Генрих VI”, “Ричард III”, “Икки вероналик”. Ўлат эпидемияси вақтида Лондондан чиқиб кетаётган Шекспир учта эротик поэма битади.

    “Гамлет” песаси
    Фото: Яндекс Photo

    Ижодининг энг гуллаган даври 1601-1608 йилларга тўғри келади. “Гамлет”, “Қирол Лир”, “Отелло”, “Макбет” айнан шу даврда ёзилган. Улардан энг машҳури “Гамлет”дир.

    Шекспир ижодининг ўзига хослиги нимада?

    Унинг асарларида турли даврлар, халқлар тасвирланади. Уларнинг аксарияти антик даврдан, италян новеллаларидан олинган бўлиб, ранг-баранглиги, енгиллиги, трагик ва ҳажвий чизгилари билан инглиз халқ драматургиясининг анъаналарига қоришиб кетган. Муаллифнинг сўз бойлиги ҳам алоҳида эътироф этилади — 17,5 мингдан 29 минггача.

    Тахминан 200 йил олдин “Шекспир масаласи” ўртага ташланади. Шекспир каби таълим олган инсон бундай улкан сўз бойлигига эга бўлолмаслигини айтади. Бошқа муаллифлар ёки бир гуруҳ шахслар “Шекспир” номи остида ижод қилган деган фаразлар мавжуд. Аммо шекспиршунослар барча песаларни Уильям Шекспирнинг ўзи ёзганига шубҳа билдирмайди.

    Уильям 18 ёшида ўзидан саккиз ёш катта Энн Хатауэй исмли қизга уйланади. Ярим йилдан кейин оиланинг Сюзен исмли қизи дунёга келади. Орадан уч йил ўтгач Хемнет ва Жудит исмли эгиз фарзандлари туғилади. Болакай 11 ёшида ўлатдан вафот этади.

    Фото: Wikipedia

    1592 йилдан бошлаб Уильям Лондонда мунтазам яшаб, ижод қилишга киришади, оиласи бўлса Стратфордда яшашда давом этади. Ўлат тарқалган вақтда театрлар ёпилгани боис у уйига келишга мажбур бўларди.

    Драматург шу билан бирга, оиласининг молиявий ҳолатидан доимо хабар олиб турарди. 1597 йилда энг катта уйлардан бири бўлган Ню-Плейсни сотиб олади. Бундан ташқари, Лондонда ҳам уйи бор эди, 1601 йилда ота-онасининг уйи ҳам унга мерос бўлиб ўтади. Англия пойтахти атрофида 100 акрдан ортиқ ер ва кўчмас мулк харид қилади. Бундай инвестициялар унга ижодий ишлар билан кўпроқ шуғулланиб, бутун эътиборини драматургияга қаратишга ёрдам берарди.

    1613 йилга келиб Шекспир театр фаолиятидан чекиниб, Стратфордга қайтади. Орадан уч йил ўтгач узоқ давом этган касалликдан вафот этади. Шекспир васиятига кўра, бойлигининг катта қисми қизи Сюзенга ўтади. У отаси ҳаётлигида таниқли шифокор Жон Холлга турмушга чиққан бўлиб, оилада ягона қиз фарзанд — Элизабет дунёга келганди. Элизабет фарзандли бўлмагани боис Шекспирнинг сўнгги тўғридан тўғри авлоди ҳисобланади. Кичик қизи Жудит эса мусаллас сотувчи Томас Куинига турмушга чиққан. У уч фарзандни дунёга келтирса-да, болаларнинг ҳеч бири узоқ умр кўрмайди.

    Васиятномада рафиқасига қолдирилган мерос кўплаб миш-мишларни юзага келтиради. Шекспир унга каравотни қолдирган эди. Кимдир буни ҳақорат дея ҳисоблайди, аммо ўша даврда мебел ҳашаматли предмет ҳисобланиб, меҳмонлар учун мўлжалланган каравот — энг қиммат буюм эди. Шунингдек, қонунга кўра, мероснинг учдан бир қисми бева аёлга ўтарди.

    Шекспир яшаган уй
    Фото: Wikipedia

    Уильям Шекспир ҳаётлигида унинг песалари ва “Глобус” театри Лондонда машҳурликка эришиб, замондошлари олқишига сабаб бўлади. Аммо муаллиф ва унинг трагедияларига ҳақиқий машҳурлик ХIX аср охирларида келади. Унинг песалари дунёнинг деярли барча тилларига таржима қилиниб, жаҳон классикасига айланади.

    Шекспир Стратфорддаги авлиё Троица меҳробига кўмилган. У улуғ драматург бўлгани учун эмас, балки катта миқдордаги тўловни амалга ошириб келгани боис бу шарафга лойиқ деб топилган. Қабрдан унча узоқ бўлмаган деворда қариндошлари ўрнатган ёдгорлик эса Шекспирнинг ёзаётган ҳолатини ўзида жо этган. Ҳар йили драматургнинг таваллуд кунида ёдгорликдаги Шекспирнинг қўлидаги ғоз пати янгиланади. У қабр тошига битилган сўзларни ўзи ёзган муаллиф ҳисобланади.

    22.06.2024, 20:55   Изоҳ (0)   9224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рим қўшинларини қўрқувга солган сиракузалик даҳо. Ерни жойидан силжитмоқчи бўлган ва қум зарраларини санаган Архимеднинг ўлдирилиши

    03.04.2023, 09:52

    Ҳақиқат ёки гулхан: бидъатчига айланган Галилео Галилей тақдири

    16.06.2024, 11:44

    Қарзлар, хонавайрон ҳаёт ва оламшумул ихтиро — дунёни ўзгартириб юборган Гутенберг тақдири

    18.06.2024, 16:30

    Исроил қирувчи самолётлари Ғазодаги ҲАМАСнинг иккита ҳарбий объектига ҳужум қилди

    22.06.2024, 19:15

    “Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолидаги позицияларга 6 та ҳужум уюштирди

    22.06.2024, 18:35

    Италия қирғоқларида мигрантлар қайиғи чўкиб кетиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди

    22.06.2024, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.