Австралия шимолида тимсоҳ 12 ёшли қизга ҳужум қилди, 36 соатдан кейин қизнинг суяк қолдиқлари дарё тубидан топилди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Ҳодиса Дарвин шаҳридан 350 километр жануби-ғарбда жойлашган Нганмарриянга аборигенлар жамоаси яқинида содир бўлган. Бола у ерда оиласи билан дам олган. Полиция матбуот котиби Эрика Гибсоннинг айтишича, боланинг ота-онаси ҳали ҳам шокда ва содир бўлган воқеага ишонмайди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Австралиянинг бу ҳудудида чучук сув тимсоҳлари яшайди. Улар одатда хавф остида қолгандагина одамларга ҳужум қилади. Мамлакат шимолида 100 мингдан ортиқ тимсоҳ яшайди. Австралияда йилида ўртача икки марта тимсоҳ ҳужуми содир бўлади.
Изоҳ (0)