Мексиканинг Оахака штатидаги Сан-Педро-Уамелула шаҳри мэри Виктор Уго Соса ўз халқига омад олиб келиш учун тимсоҳга уйланди.

Никоҳдан олдин ҳеч ким зарар кўрмаслиги учун “келин” арқон билан боғланган, унга Алисия Адриана номи берилган.
“Мен масъулиятни ўз зиммамга оламан, чунки биз бир-биримизни севамиз. Муҳими шу. Севгисиз никоҳ бўлиши мумкин эмас. Мен маликага уйланишга розиман”, — деган шаҳар мери Виктор Гюго Соса.
Шаҳар раҳбарининг аёл тимсоҳ билан рамзий никоҳи ҳар йили Сан-Педро-Уамелулада 18-асрдан бери сақланиб келаётган анъана доирасида бўлиб ўтади. Тимсоҳ она Ерни англатади. Маҳаллий расмий билан тимсоҳнинг никоҳида шаҳар аҳолиси инсоннинг илоҳиёт билан алоқасини кўради. Шу тарзда улар ўзлари учун мўл-кўлликни таъминлашга умид қилади.
Изоҳ (0)