Андижон вилоятида яшовчи Қ.А. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 4 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи Н.И. содир этганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, Н.И. жабрланувчи Қ.А. билан Telegram орқали танишиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз олиб беришда ёрдам беришни айтиб, олдиндан 4 млн сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган. Унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргизиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.И.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)