Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бедарак йўқолган аёл икки йилдан буён қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ “Дарё”га хабар берди.
Унга кўра, Олтиариқ тумани, “Повулғон” МФЙда яшаган 1981 йилда туғилган Маллабоева Дилноза Юсуфжоновна қидирилмоқда. У 2022 йилнинг октябрь ойида яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: бўйи 155-160 см, оқ-сариқдан келган, сочи қора, қоши ва лаби ўртача қалинликда, ўнг кўзи олдида чандиғи бор, оёқларини букиб олган ҳолда юради.
Ушбу фуқаро ҳақида маълумотга эга бўлган шахслар 102, 73 432-02-02, 97 555-18-88 ҳамда 90 581-52-54 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, хабар бериш сўралади. Бедарак йўқолган Д.Маллабоевани топган шахс 10 миллион сўм билан мукофотланади.
Изоҳ (0)