Россия ва КХДР ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ҳар икки давлатлардан бирига ҳужум қилинган тақдирда ёрдам кўрсатишни назарда тутади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Бугун имзоланган кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битим ушбу келишув тарафларидан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади, — деди Россия раҳбари.
Путин, шунингдек, келишув имзоланиши контекстида НАТОнинг бир қатор давлатлари томонидан Украина армиясига узоқ масофали қуроллар билан зарба беришга рухсат берилганини эслатди. Унинг қўшимча қилишича, бу Ғарб томонидан қабул қилиб бўлмайдиган қадамдир.
Аввалроқ Путин ва Ким Чен Ин Пхеньяндаги музокаралар чоғида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаган эди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳамкорликни мустаҳкамлашдан мақсад Шимолий-Шарқий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш эканини таъкидлаган.
Изоҳ (0)