Самарқанд вилояти Қўшработ туманида яшаш хонадонида марихуана сақлаб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 10 май куни Қўшработ тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ҳамда ДХХнинг туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида туманнинг “Қўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи 49 ёшли фуқаро яшаш хонадонида алоҳида пакетларга қадоқланган ўткир ҳидли, яшил рангли, қуруқ ҳолдаги соф оғирлиги 10 киломграмм 95 грамм модда сақлаб келаётгани аниқланган.
Вилоят ИИБ эксперт-криминалистика маркази хулосасига кўра, мазкур модда марихуана экани тасдиқланган.
Ҳозирда Қўшработ тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада 17 ёшли бола яшаётган уйдан 30 килодан ортиқ наркотик моддалар топилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда фуқаронинг уйидан салкам 32 кило марихуана топилган, Қирғизистонда Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар ташиш билан шуғулланган шахс қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)