Смита Пант Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram'даги каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, ташқи сиёсий идора раҳбари Смита Пантдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган. Томонлар турли соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, логистика ва бошқа йўналишларда алоқаларни кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилган.
Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш асосий мақсадимиз бўлиб қолади. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимизнинг фойдаланилмаган салоҳиятини кашф этишда муваффақиятлар тилаймиз, — деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Май охирларида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Таиланд ҳамда Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилган эди. Ундан олдин эса Валериу Кивер Молдованинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)