Украина иккита Патриот ҳаво мудофаа тизимини олмаса, Харьковни йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Американинг АBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Бизга иккита Патриот тизими керак. Агар улар бизда бўлса, Россия Харьковни босиб ололмайди”, — деди у.
Зеленский 14 май куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда Харьковни ҳимоя қилиш учун иккита Патриот тизимини тақдим этишни сўраган, бироқ америкалик дипломат унга аниқ жавоб бермаган.
“Вазият жуда жиддий”, — дея қўшимча қилди Зеленский.
Аввалроқ Украина расмийлари Харьков яқинидаги вазият жиддий эканини тан олган, аммо шаҳарнинг таслим бўлиши хавфи йўқлигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)