Украина президенти Владимир Зеленский Андрей Алексеенкони Ташқи разведка хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилди ва бу лавозимга Олег Луговскийни тайинлади.
Тегишли қарорлар Украина президенти сайтида эълон қилинди, деб хабар бермоқда “ТАСС”.
Андрей Алексеенко 2017 йилнинг 27 ноябрида Украина Ташқи разведка хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
2019 йилнинг 16 мартидан 11 июнига қадар у вақтинча Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари лавозимида ишлаган.
Кеча Россия президенти Владимир Путин Россия мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган Сергей Шойгу ўрнига Андрей Белоусов номзодини илгари сурганди. Амалдаги мудофаа вазири Россия Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)