Украина президенти Владимир Зеленский шу ҳафта охирига режалаштирилган Португалия ва Испанияга ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда CNN Portugal хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Зеленский Украинада юзага келган жиддий ички вазият туфайли сафарини бекор қилган.
Украина давлат раҳбари делегацияси фронтнинг бир қанча ҳудудларидаги, хусусан, Харьковдаги оғир вазият туфайли ҳозирда хорижга саёҳат қилиш ўринли эмаслигини, эҳтимол, тушуниб етди, — дейилади хабарда.
Бу Зеленскийнинг ушбу мамлакатларга ташрифини кечиктираётгани билан боғлиқ биринчи ҳолат эмаслиги таъкидланади.
Украина президенти Испанияга 17 май, жума куни ташриф буюриши керак эди. Мадридда Зеленский ва Испания қироли Филипп VI ўртасида учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Президент икки томонлама хавфсизлик шартномасини имзолаш учун Испания бош вазири Педро Санчес билан учрашиши кутилганди.
Изоҳ (0)