Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 12 май санасида ўтказди.
Ушбу жангдан ўзбекистонлик спортчи 40 минг АҚШ доллари ишлаб топди. Бу ҳақда спортчи “Дарё” манбаси билан суҳбатда маълум қилган.
АҚШдаги UFC Fight Night турнирида Хоакин Баклига қарши октагонга кўтарилган Нурсултон Рўзибоев уч раунд якунига кўра, очколар эвазига мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон 2023 йилнинг 2 июль куни UFC'даги дебютини ўтказганди. У бразилиялик енгилмас жангчи Бруно Феррейрани (10-1) биринчи раунддаёқ нокаут билан мағлуб этди. Промоушендаги иккинчи жангида эса Седрик Дюма (9-2) таслим этилганди.
Изоҳ (0)