Машҳур аралаш яккакураш (MMA) фахрийси Фёдор Емеляненко MMA билан шуғулланишни тугатганини, энди ўзини боксда синаб кўрмоқчи эканлигини айтди.
“Мен MMA билан шуғулланишни тўхтатдим. Афсуски, жароҳатларим бор, энди курашолмайман. Лекин мен ўзимни боксда синаб кўрмоқчиман.
Потенциал рақиблар билан дастлабки музокаралар олиб борилаётгани сабаб машғулотларда қатнашяпман. Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим, лекин у хоҳламади. Ҳозир биз бир нечта жангчилар билан, аниқроғи, уларнинг промоутерлари билан мулоқот қиляпмиз. Лекин ҳозирча уларнинг исмларини эълон қилишни истамайман. Агар келишувга эришилса, яқин орада ҳаммасини билиб оласиз”, — деди Фёдор Емеляненко YouTube’даги Спорт+ Қазақстан каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Фёдор Емеляненконинг сўнгги жанги 2023 йилнинг февралида Беллатор 290 мусобақасида америкалик Райан Бейдер билан бўлиб, унда россиялик жангчи биринчи раунддаёқ техник нокаут билан мағлуб бўлган эди. Фёдор жами 48 та жанг ўтказган, уларнинг 40 тасида ғалаба қозонган (15 таси нокаут билан), 7 тасида мағлубиятга учраган ва яна бир жанг натижаси бекор қилинган.
Изоҳ (0)