Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 12 май санасида ўтказади. Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.
Рўзибоев АҚШдаги UFC Fight Night турнирида Хоакин Баклига қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, UFC on ESPN турнирининг асосий кардида жанг қилган ўзбекистонлик спортчига Седрик Дюма (9-2) рақиблик қилганди.
Жанг 1-раунддаёқ якунига етиб, Нурсултоннинг кетма-кет зарбаларидан сўнг рефери техник нокаут қайд этган эди.
Хоакин Бакли 30 ёшда. У сўнгги жангини 30 март куни Висенте Лукега қарши ўтказди ва ғалаба қозонди. У MMA’да 24 та жанг ўтказиб, 18 тасида ғалаба қозонган, 6 бора мағлубиятга учраган.
Изоҳ (0)