Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 31 март тонгида ўтказди.
UFC on ESPN турнирининг асосий кардида жанг қилган ўзбекистонлик спортчига Седрик Дюма (9-2) рақиблик қилди.
Жанг 1-раунддаёқ якунига етди. Нурсултоннинг кетма-кет зарбаларидан сўнг рефери техник нокаут қайд этди.
Маълумотларга кўра, Рўзибоев ушбу жангдан 28 минг доллар ишлаб топган. Ушбу пулдан 12 минг доллари жангга чиққани учун, 12 минг доллар эса ғалаба учун берилган. Шунингдек, 4 минг доллар ҳомийлик бонуси сифатида берилган.
Эслатиб ўтамиз, бу Нурсултон учун UFC’даги иккинчи, MMA’даги кетма-кет 10-ғалабаси бўлди.
Изоҳ (0)